Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Сардор Хазраткуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Минтақа иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2287.
Илмий раҳбар: Маматов Ахметжон Атажанович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Хидирова Гавхар Рустамовна, иқтиcодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг беқарорлиги, ички ва ташқи муҳит динамизмини ўсиши шароитида Қашқадарё вилоятининг иқтисодий хавфсизлиги таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг молиявий, ижтимоий, кадрлар, ресурслар, саноат, инновацион хавфсизлик жараёнларини ўзаро келишув асосида интеграциясини таъминлашнинг инновацион ёндашуви таклиф қилинган;
Қашқадарё вилоятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш дастурларининг нано, мини, микро, мезо, макро, мета, мулти даражадаги таркибий тузилмаси натижадорлик-муҳимлик усули асосида такомиллаштирилган;
Қapши тумaни юқоpи, Коcон тумaни нормал, Миpишкоp тумaни депрессив вa қолгaн тумaнлap инқироз олди даражада эканлиги таркибий ўртача даражалардан фойдаланиб  кичик ва ўрта бизнес, саноат, агрокластерлар, хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг комплекс-интеграцион ёндашуви таклиф қилинган;
Қашқадарё вилояти иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи асосий кўрсаткичларининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақада иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг молиявий, ижтимоий, кадрлар, ресурслар, саноат, инновацион хавфсизлик жараёнларини ўзаро келишув асосида интеграциясини таъминлашнинг инновацион ёндашуви Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 7 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 259-4-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 15 ноябрдаги 80-39-12957-сон маълумотномаси). Натижада, минтақанинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий механизм ва инструментлари асосида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг шарт-шароитлари, мезонлари ва мазмун-моҳиятини ифода этувчи илмий-назарий концепциялар ривожлантирилган;
Қашқадарё вилоятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш дастурларининг нано, мини, микро, мезо, макро, мета, мулти даражадаги таркибий тузилмаси натижадорлик-муҳимлик усули асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 7 июндаги “Илм-фан соҳасида давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 251-4-0-Q/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 15 ноябрдаги 80-39-12957-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг ялпи зарурий шарт-шароитларини илмий-амалий асослари очиб берилган;
Қapши тумaни юқоpи, Коcон тумaни нормал, Миpишкоp тумaни депрессив вa қолгaн тумaнлap инқироз олди даражада эканлиги таркибий ўртача даражалардан фойдаланиб  кичик ва ўрта бизнес, саноат, агрокластерлар, хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг комплекс-интеграцион ёндашуви Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 2 февралдаги “Вилоятда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 72-4-0-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 15 ноябрдаги 80-39-12957-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг инқироз олди туманларида кичик ва ўрта бизнес, саноат, агрокластерлар, хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилган; 
Қашқадарё вилояти иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи асосий кўрсаткичларининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари юзасидан таклифлар Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 433-4-0-Q/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 15 ноябрдаги 80-39-12957-сон маълумотномаси). Натижада, янги Ўзбекистон Стратегиясида белгиланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида  Қашқадарё вилоятининг 2022 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини шакллантиришда 7 трлн. 114 млрд.сўмлик 908 та инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш жараёнида фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish