Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтарова Мафтуна Йўлдашбой қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш шароитида мулкий суғурталаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1804.
Илмий раҳбар: Зоиров Лазиз Субхонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўрайев Aбдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади мулкий суғурталаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта ҳодисалари рўй берганда суғурта қопламасини тўлаш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда бажариш мақсадида мулк суғуртаси бўйича суғурта суммасининг 0,13 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф етилган;
суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта хизмати учун тўланадиган суғурта мукофотининг 0,15 фоиздан 4 фоизгача бўлган миқдорда суғурталанувчининг зарари учун суғурта қопламасини тўлаш муддатини 15 банк кунидан 10 банк кунига қисқартириш асосланган;
експорт шартномаларини суғурта қилишда суғурталанувчи банкрот деб тан олинганлиги исботи тақдим етилганидан сўнг суғурта тўловини тўлаб бериш муддатини 30 кун етиб белгилаш таклиф етилган;
транспорт воситасининг ихтиёрий суғуртаси бўйича суғурта товонини тўлаш муддатини транспорт воситаси ўғирланиш натижасида зарар йетказилганда 30 банк куни, бошқа ҳолатларда 20 банк куни етиб белгилаш таклиф етилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида мулкий суғурта амалиётинитакомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
суғурта ҳодисалари рўй берганда суғурта қопламасини тўлаш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда бажариш мақсадида мулк суғуртаси бўйича суғурта суммасини белгилаш таклифи «AЛСКОМ» аксиядорлик жамияти суғурта компаниясининг 2021 йил 18 майдаги мулк суғуртаси бўйича суғурта суммасини белгилашда фойдаланилган («AЛСКОМ» суғурта компанияси аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 21 июндаги  04-990-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йилда компания томонидан мулк суғуртаси бўйича суғурта суммасининг 0,13 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланган;
суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта хизмати учун тўланадиган суғурта мукофотининг фоизини ошириш ва суғурталанувчининг зарари учун суғурта қопламасини тўлаш муддатини қисқартириш таклифи «AЛСКОМ» аксиядорлик жамияти суғурта компаниясининг 2021 йил 18 майдаги суғурталовчига суғурта хизмати учун тўланадиган суғурта мукофотининг фоизини ҳамда суғурталанувчининг зарари учун суғурта қопламасини тўлаш муддатини белгилашда фойдаланилган («AЛСКОМ» суғурта компанияси аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 21 июндаги  04-990-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта хизмати учун тўланадиган суғурта мукофотининг 0,15 фоиздан 4 фоизгача бўлган миқдорда суғурталанувчининг зарари учун суғурта қопламасини тўлаш муддатини 15 банк кунидан 10 банк кунига қисқартиришга еришилган;
експорт шартномаларини суғурта қилишда суғурталанувчи банкрот деб тан олинганлиги исботи тақдим етилганидан сўнг суғурта тўловини тўлаб бериш муддатини белгилаш таклифи «Еуроасиа Инсуранcе» суғурта компанияси аксиядорлик жамиятининг 2021 йил 7 декабрдаги експорт шартномаларида фойдаланилган («Еуроасиа Инсуранcе» суғурта компанияси аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 15 июлдаги 1003-сон маълумотномаси). Натижада, експорт шартномаларини суғурта қилишда суғурталанувчи банкрот деб тан олинганлиги исботи тақдим етилганидан сўнг суғурта тўловини тўлаб бериш муддатини 30 кун етиб белгиланган; 
транспорт воситасининг ихтиёрий суғуртаси бўйича суғурта товонини тўлаш муддатини белгилаш таклифи «Еуроасиа Инсуранcе» суғурта компанияси аксиядорлик жамиятининг 2021 йил 7 декабрдаги суғурта тариф сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Еуроасиа Инсуранcе» суғурта компанияси аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 15 июлдаги 1003-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, транспорт воситасининг ихтиёрий суғуртаси бўйича суғурта товонини тўлаш муддатини транспорт воситаси ўғирланиш натижасида зарар йетказилганда 30 банк куни, бошқа ҳолатларда 20 банк куни етиб белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish