Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташмухамедова Карима Саматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ривожланиш шароитида қурилиш материаллари саноати рақобатбардошлик салоҳиятининг ошиши”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1567.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Саодат Арслановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқoтнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида қурилиш материаллари саноати корхоналарининг рақобатбардошлик салоҳиятини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг рақобатбардошлик салоҳиятини ошириш модели таркибига корхона ишчи-ходимлари ва раҳбарларининг илмий-инновацион салоҳиятини ривожлантириш (шакллантириш) омилини киритиш орқали такомиллаштирилган;
қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарининг рақобатбардошлик салоҳиятини ривожлантиришнинг истиқболли кластер йўналишлари асосланган ҳолда илмий-ишлаб чиқариш кластерини шакллантириш таклиф этилган;
корхоналар рақобатбардошлик салоҳиятини стратегик ривожлантиришнинг уч босқичли (“қурилиш материаллари корхоналарининг миқдорий кўрсаткичларини яхшилаш”; “қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона рақобатбардошлилик салоҳиятини барқарор ривожлантиришни шакллантириш”; “инновацион ишлаб чиқариш усулларига кўра корхонанинг рақобатбардошлилик салоҳиятини барқарор ривожлантириш”) тизими асосланган;
қурилиш ва қурилиш-ишлаб чиқариш ишларининг реал қийматларига кўра инновацион ривожланиш шароитида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ривожланиш шароитида қурилиш материаллари саноатида рақобатбардошлилик салоҳиятини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг рақобатбардошлик салоҳиятини ошириш модели корхона ишчи-ходимлари ва раҳбарларининг илмий-инновацион салоҳиятини ривожлантириш (шакллантириш) омилини киритиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан амалиётига жорий этилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 июндаги 09-06/6898-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида иновацион омиллар имкониятларидан мақсадли фойдаланишга кўра корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг рақобатбардошлик салоҳиятини ривожлантиришнинг истиқболли кластер йўналишлари ва илмий-ишлаб чиқариш кластерини шакллантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 июндаги 09-06/6898-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф соҳа ишлаб чиқаришини замоанавий шаклларда оптимал ташкил қилиш ва корхоналар рақобатбардошлилик салоҳиятини 5%га оширишнинг қўшимча имкониятларини яратишга хизмат қилган;
корхоналар рақобатбардошлик салоҳиятини стратегик ривожлантиришнинг уч босқичли (“қурилиш материаллари корхоналарининг миқдорий кўрсаткичларини яхшилаш”; “қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона рақобатбардошлилик салоҳиятини барқарор ривожлантиришни шакллантириш”; “инновацион ишлаб чиқариш усулларига кўра корхонанинг рақобатбардошлилик салоҳиятини барқарор ривожлантириш”) тизими бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 июндаги 09-06/6898-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мазкур стратегия асосида корхона менежментини такомиллаштириш ишлаб чиқаришдаги бир бирлик сарф-харажатлардан олинадиган самарадан 0,14 марта кўп самара олинишига имкон яратган;
инновацион ривожланиш шароитида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Қурилиш-ишлаб чиқариш ишларини 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 июндаги 09-06/6898-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар истиқболда бажариладиган қурилиш ишлари ва қурилиш материаллари реал қийматлари ўртасидаги алоқадорлик асосида амалга оширладиган хизматлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish