Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннапова Раъно Аброровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий овқатланиш корхоналарида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари). 
Илмий раҳбар: Касимова Наргиза Сабитджановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг умумий овқатланиш корхоналарида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фойдаланилмаган ресурслар учун қилинган харажатларни ҳисобга олиш ва уларни тақсимлаш мақсадида 2210–«Фойдаланилмаган ресурслар учун харажатлар» ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
таомлар бирлиги учун харажатлар ҳисобини 2010 счёт таркибида алоҳида ишчи счётлар очиш асосида юритиш зарурлиги асосланган;
умумий овқатланиш корхоналари ҳисоб сиёсатида сотилиши кутиладиган товар-моддий заҳираларни соф сотиш қиймати бўйича буюртмалар кесимида баҳолаш ҳамда молиявий ҳисоботларда акс эттириш асосланган;
умумий овқатланиш корхоналарида харажатларни бюджетлаштиришда жавобгарлик марказлари орқали ахборотларни шакллантириш ҳамда харажатларни тақсимлашга мослаштирилган 2410-«Бюджетлаштирилган ишлаб чиқариш харажатлари» ҳамда 2420-«Бюджетлаштирилган сотиш харажатлари» ишчи счётларини киритиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий овқатланиш корхоналарида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фойдаланилмаган ресурслар учун қилинган харажатларни ҳисобга олиш ва уларни тақсимлаш мақсадида 2210–«Фойдаланилмаган ресурслар учун харажатлар» ишчи транзит счётини очиш таклифи ҳамда 2210 счётини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг «Ҳисоб сиёсати»га ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг «Ҳисоб сиёсати»га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 04-18/6117–сон ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 103-сон маълумотномалари). Натижада умумий овқатланиш корхоналарида фойдаланилмаган ресурслар ҳамда сотилмай қолган тайёр маҳсулотлар (таомлар) учун қилинган харажатларни самарали тақсимлаш мақсадида ишчи транзит счётини амалий қўллаш натижасида фойдаланилмаган, яроқлилик муддати ўтган ҳамда сотилмаган маҳсулотлар (таомлар) учун сарфланган харажатларни тақсимлаш услубий жиҳатдан такомиллашган;
таомлар бирлиги учун харажатларни калькуляция қилишнинг меъёрий усулида махсулот таннарҳини шакллантириш ва улар ҳисобини 2010 счёт таркибида алоҳида ишчи счётлар очиш асосида юритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг «Ҳисоб сиёсати»га ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг «Ҳисоб сиёсати»га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг2022 йил  24 октябрдаги 04-18/6117–сон ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 103-сон маълумотномалари). Натижада, умумий овқатланиш корхоналарида таомлар бирлиги учун харажатларни калькуляция қилишнинг меъёрий усули қўлланилганда ортиқча харажатларнинг олди олинди ҳамда меъёрдан четланишлар ҳисобини юритиш такомиллаштирилган;
умумий овқатланиш корхоналарида товар-моддий захираларни сотишнинг соф қийматида баҳолаш ва молиявий ҳисоботларда акс эттиришга оид илмий тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг «Ҳисоб сиёсати»га ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг «Ҳисоб сиёсати»га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари» дарслигида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи). Бунинг натижасида, умумий овқатланиш корхоналарида бошқарув ҳисоби мақсадлари учун захиралар ҳисобини юритишда соф сотиш қиймати бўйича ҳисоб юритиш, захиралар учун сарфланган харажатларни тўлиқ қоплаш ҳамда захиралар нархи таннархдан ошиб кетмаслик имконияти яратилган;
умумий овқатланиш корхоналарида харажатларни бюджетлаштиришда жавбогарлик марказлари орқали ахборотларни шакллантириш ҳамда харажатларни тақсимлашга мослаштирилган 2410-«Бюджетлаштирилган ишлаб чиқариш харажатлари» ҳамда 2420-«Бюджетлаштирилган сотиш харажатлари» ишчи счётларини киритиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тизимидаги корхоналар «Ҳисоб сиёсати»га ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг «Ҳисоб сиёсати»га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 04-18/6117–сон ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 103-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида умумий овқатланиш корхоналарида харажатларни бюджетлаштириш орқали маҳсулот бирликлари таннархига киритилмайдиган хизмат кўрсатиш ҳамда сотиш харажатларини ҳисобга олиш, уларни тақсимлаш такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish