Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбаниязов Бакберген Танирбергеновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи шароитида манзарали дарахт ўсимликларининг биоэкологик хусусиятлари (Нукус шаҳри мисолида)», 03.00.10 – Экология  (биология фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B145.
Илмий раҳбар: Сафаров Каримжон Сафарович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Жуманов Муратбай Арепбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Ажиев Алишер, биология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи шароитида манзарали дарахт ўсимликларининг биоэкологик хусусиятларини аниқлашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Нукус шаҳри шароитида кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланиш учун Fraxinus, Salix, Juniperus, Catalpa туркумларининг турларининг чидамлилиги ва мослашганлиги исботланган;
манзарали дарахтларнинг Нукус шаҳри шароитида гуллаш биологияси, уруғ унувчанлигида мақбул ҳаво ҳароратлари ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
илк бор Нукус шаҳри шароитида манзарали дарахтларнинг баргларида ифлослантирувчи моддалар тўпланишининг мавсумийлик омилига, шу жумладан Нукус шаҳрининг кескин континентал иқлим шароитига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор Нукус шаҳри шароитида транспорт воситаларидан ва саноат корхоналари томонидан автомагистралларда чиқариладиган зарарли моддаларнинг манзарали дарахтларнинг мавсумий ривожланиш маромига, тупроқ ва барглар таркибидаги оғир металларнинг миқдорига таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Оролбўйи шароитида манзарали дарахт ўсимликларининг биоэкологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шаҳар муҳитига мослашган дарахт ўсимликларини танлаш ва худудларнинг гетерогенлиги бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг амалиётга жорий қилинган.  (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 22 октябрдаги 01/18-2276-сон маълумотномаси). Натижада, Нукус шаҳрини кўкаламзорлаштиришда мослашган турлардан фойдаланиш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи шароитида тупроқ шўрланишига, қурғоқчиликка ва техноген ифлосланишга чидамли ўсимликларни танлаш ва уларнинг чидамлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси амалиётга жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 408-сон маълумотномаси). Натижада, манзарали дарахт ўсимликларининг кўчатзорларини етиштириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish