Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамолдинов Хумоюн Бахтиёрбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявийҳуқуқ. Маъмурийҳуқуқ. Молия ва божхонаҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu416.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сорахон Толипжоновна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Юсупов Сардорбек Баҳодирович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш тартибидаги муаммоларни аниқлаш, вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мурожаатлар билан ишлаш муддатларини ҳисоблашда мурожаат муддати тугайдиган охирги кун дам олиш ва байрам кунига тўғри келса, навбатдаги иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланиши лозимлиги асослантирилган;
электрон мурожаат иш вақти тамом бўлганидан кейин тушган тақдирда навбатдаги иш кунида рўйхатга олиниши лозимлиги асослантирилган.
вояга етмаганларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини қонунда мустаҳкамлаш зарурлиги исботланган;
боланинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида васийлик (ҳомийлик) ёхуд бошқа давлат органларига мустақил равишда қилган мурожаатини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслигини қонунчиликда белгилаш зарурати асослантирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мурожаатлар билан ишлаш муддатларини ҳисоблашда мурожаат муддати тугайдиган охирги кун дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, навбатдаги иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланишига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғриси”ги Намунавий низомнинг 38-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 23 майдаги 12/21-37-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши мурожаатлар билан ишлаш муддатларини ҳисоблаш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;

электрон мурожаат иш вақти тамом бўлганидан кейин тушган тақдирда навбатдаги иш кунида рўйхатга олиниши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғриси”ги Намунавий низомнинг 38-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 23 майдаги 12/21-37-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши мурожаатлар билан ишлаш муддатларини ҳисоблаш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
вояга етмаганларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини қонунда мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон қонуни 241-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 27 апрелдаги 05/1-01-83-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши вояга етмаганларнинг мурожаатларга доир ҳуқуқлари қонуний кафолатларининг яратилишига хизмат қилган;
боланинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида васийлик (ҳомийлик) ёхуд бошқа давлат органларига мустақил равишда қилган мурожаатини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслигини қонунчиликда белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги “Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-608-сон қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси 5-қисмига киритилган ўзгартишларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 27 апрелдаги 05/1-01-83-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши васийлик ва ҳомийлик органлари, давлат органларининг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish