Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Алишер Баҳодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа саноат тузилмасини такомиллаштириш”, 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2483.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Бойхонов Баходир Турсунбаевич, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Тимур Муратович, иқтиcодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа саноатини ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда рақамли транформациялаш жараёнида минтақа саноат тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа саноат тузилмаларини натижадорлигини оширишнинг замонавий самарадорлик-муҳимлик усули асосида  технологик ёндашув таклиф этилган;
минтақа саноат тузилмасини такомиллаштиришда саноатни таркибий диверсификация қилиш ва уни жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилувчи ҳудудий ишлаб чиқариш кластерлар тармоғини ташкил қилиш таклиф этилган;
минтaқa сaнoaт тузилмaсидa рaқoбaт муҳитини изчил шaкллaнтиришгa йўнaлтирилгaн саноат технопаркларни доимий алоқалар ўрнатувчи интелектуал тизими асосида ихтисослаштирилган технологиялар марказини ташкил этиш таклиф этилган;
саноат ишлаб чиқариш субъектлари томонидан яратилган маҳсулот ҳажмини барқарор ривожлантиришда рақамли трансформациялаш жараёнларини амалга оширишни ифодаловчи мезонларнинг 2027 йилга қадар  прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақанинг саноат тузилмасини инновацион ривожлантириш муҳитини яратиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа саноат тузилмаларини натижадорлигини оширишнинг замонавий самарадорлик-мухимлик усули асосида технологик ёндашув бўйича таклиф Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2022 йил 27 январдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги VI-40-20-4-0-K/22 қарорини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 августдаги 11/05-15-8501-сон маълумотномаси). Натижада минтақа саноат тузилмасини кенгроқ изоҳлашнинг назарий йўналишлари бўйича минтақа саноати тармоқларида хизмат кўрсатувчи ходимларни ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим йўналишларининг магистратура ва бакалавр талабаларида назарий билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш имконияти яратилиб, ушбу тушунчалар уларнинг билимларини оширишга хизмат қилган;
минтақа саноат тузилмасини такомиллаштиришда саноатни таркибий диверсификация қилиш ва уни жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилувчи ҳудудий ишлаб чиқариш кластерлар тармоғини ташкил қилиш бўйича таклиф Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2022 йил 27 январдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги VI-40-20-4-0-K/22 қарорини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 августдаги 11/05-15-8501-сон маълумотномаси). Натижада ички ва ташқи имкониятлардан самарали фойдаланган холда минтақа саноат тузилмаси самарадорлигининг ошиши, аҳоли даромадларни кўпайиши ва турмуш даражаси фаравонлиги ошиш жараёнларини ифодаловчи функциялар асосида  олиб борилган таҳлиллар самарадорликка эришиш йўллари ҳамда соҳани барқарор ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирларни белгилаш имконини берган;
минтaқa сaнoaт тузилмaсидa рaқoбaт муҳитини изчил шaкллaнтиришгa йўнaлтирилгaн саноат технопаркларни доимий алоқалар ўрнатувчи интелектуал тизими асосида ихтисослаштирилган технологиялар марказини ташкил этиш таклифи Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2022 йил 27 январдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги VI-40-20-4-0-K/22 қарорини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 августдаги 11/05-15-8501-сон маълумотномаси). Натижада, минтaқa сaнoaт тузилмaсидa рaқoбaт муҳитини изчил шaкллaнтиришгa йўнaлтирилгaн институциoнaл иқтисодий механизми асосида рақобатбардош муҳит яратилганлик холатининг иқтисодий самарадорликни ошириш модели ишлаб чиқилган;
саноат ишлаб чиқариш субъектлари томонидан яратилган маҳсулот ҳажмини барқарор ривожлантиришда рақамли трансформациялаш жараёнларини амалга оширишни ифодаловчи мезонларнинг 2027 йилга қадар  прогноз параметрлари Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2022 йил 27 январдаги “Вилоятда кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги VI-40-20-4-0-K/22 қарорини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 23 августдаги 11/05-15-8501-сон маълумотномаси). Натижада,  Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб чиқариш субъектлари томонидан яратилган маҳсулот ҳажми 2027 йилда 2022 йилга нисбатан 1,78 баробар ўсиши асосланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish