Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Самира Сабитджановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим тизимини молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 - «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt1119.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.I.23.01. 
Расмий оппонентлар: Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусинов Баходир Шералиевичлар, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим тизимини молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим соҳасини молиялаштиришда бир нафар тарбияланувчига йўналтириладиган маблағлар ҳажми юқори ва қуйи чегаравий кўрсаткичларини белгилаш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик механизми доирасида мактабгача таълимни ривожлантиришнинг худудий дастурларидаги муассасаларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиришда молия-кредит механизмининг табақалаштирилган тизимини жорий қилиш асосланган;
ҳудудлардаги мактабгача таълим соҳасига нодавлат секторни янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида хусусий шерикнинг даромадлар даражасини ошириш учун компенсациялаш зарурлиги илмий асосланган; 
мактабгача таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосидаги шартномавий муносабатларда «BOLT» ва «ROO» моделларини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат-хусусий шериклик асосида мпктабгача таълим тизимини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
мактабгача таълим соҳасини молиялаштиришда давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланишда бир нафар мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчисига сарфланадиган маблағларнинг юқори ва қуйи чегаравий миқдорларини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил        2 декабрдаги 06/04-02-32/2552-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, олис жойлашган ва қамров даражаси паст бўлган 53 та туманларда 2000 та оилавий шаклдаги ва 100 та давлат-хусусий шериклиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган;
давлат-хусусий шериклик механизми доирасида инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар ижросини таъминлаш, мактабгача таълимни ривожлантиришнинг худудий дастурларини шакллантириш ва ушбу дастурларда мазкур муассасаларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг молия-кредит (солиқ, инвестиция, кредит) механизмига асосланган табақалаштирилган тизимини татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сон «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил          2 декабрдаги 06/04-02-32/2552-сон маълумотномаси). Натижада, 2021 йил          1 июлдан бошлаб, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилган электр ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўланишига эришилган;
ҳудудлардаги мактабгача таълим соҳасига нодавлат секторни янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида хусусий секторнинг даромадлар даражасини ошириш учун компенсациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 06/04-02-32/2552-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, давлат томонидан хусусий секторнинг даромадлар даражасини ошириш мақсадида уларга 10 йилгача солиқ тўловларидан озод қилиниши, иш ҳаки фондидан ягона ижтимоий тўловга фақат 5 фоиз миқдорида тўлов қилиниши, хориждан олиб келинадиган ўқув анжомлари учун бож тўловлари тўламаслик, айрим ходимлариниг иш ҳақи ҳамда бир тарбияланувчига сарфланадиган харажатларни бир қисмини давлат бюджетидан субсидияси тариқасида қоплаб берилиши каби имтиёзлар белгиланган;
мактабгача таълим муассасаларига давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган кредитлар самарадорлиги бевосита бино ва иншоотлар, улардан фойдаланиш тизимидаги шартномавий муносабатларда "BOLT" ва ''ROO" моделларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 06/04-02-32/2552-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим муассасаларига давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган кредитлар самарадорлигини аниқлаш ва ушбу кредитларда юзага келадиган шартномавий муносабатларни самарали тартибга солишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish