Sayt test rejimida ishlamoqda

Аннаева Назокат Ражапбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёллар тадбиркорлигининг генезиси, назарияси ва амалиёти», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Fa185.

Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети. DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори; Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети    

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш, иқтисодиётни либераллаштириш жараёнида аёллар тадбиркорлигининг моҳияти ва мазмуни, имманент хусусиятлари ҳамда ижтимоий аҳамиятини фалсафий асослаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш орқали жамиятни модернизациялашнинг фаол субъектларига айлантиришдаги омиллари (ҳуқуқий, моддий, маънавий) ва этнопсихологик (тадбиркорлик фаолиятини лойиҳалаш, тадбиркор сифатида ўз имкониятларини рўёбга чиқариш эҳтиёжи) трансформация жараёни очиб берилган;

аёллар тадбиркорлигининг дифференциал хусусиятларини аниқлаш ва унинг имманент яъни ички белгиларини чуқурроқ билиш асосида тадбиркорликни ташкил этиш ва бошқаришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган;

ўзбек аёллари тадбиркорлиги илғор хорижий тажрибалар билан қиёсланиб, бизнес ва рақобат муҳитида ишлаш, оилавий тадбиркорликда аёллар ролини ривожлантиришнинг ўзбек оиласи қадриятлари билан боғлиқ, оила шаъни, фарзандлар истиқболи, эрнинг орияти, маҳалладаги мавқеи сингари этнопсихологик омиллари очиб берилган;

ўзбек тадбиркор аёлининг ижтимоий портретида маънавий-ахлоқий ва тадбиркорлик фаолиятидаги уйғунлик, уни шакллантиришда нодавлат уюшмалари ва бизнес ташкилотлари (тадбиркор аёллар уюшмаси ва б.)нинг мавқеи билан боғлиқлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёллар тадбиркорлигининг генезиси, назарияси ва амалиёти тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:

аёлларни ижтимоий-иқтисодий жараёнларга кенг жалб этиш орқали уларни жамиятни модернизациялашнинг фаол субъектларига айлантириш масалалари “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг 2017 йил учун амалга ошириладиган чора тадбирларрежасининг3-бандида кўрсатилган вилоятларда аёллар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳисобига ишсиз аёллар учун иш ўринлари яратиш, 13-бандида кўрсатилган касб-ҳунар коллежларни битирувчи ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган қизлар билан иш ўтказиш, 27-бандида кўрсатилган илмий фаолият юритиб, муваффақиятга эришган тадбиркор аёллар билан ҳамкорлик ўрнатиш каби чора-тадбирларида тадқиқотчининг таклиф ва тавсияларидан кенг фойдаланилган (“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг 2017 йил 28 августдаги 194-сон маълумотномаси);

аёллар тадбиркорлигининг имманент (флуктацион хусусияти, ташқи стимулга мухтожлиги, ихтиёрийлиги) белгилари, функционал хусусиятлари, этномаданий анъаналар ва этностереотиплар (оилавий ҳаётдаги осойишталик, болажонлик) билан боғлиқлиги борасидаги тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат кенгаши миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил давлат Дастурида режалаштирилган  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил – апрелдаги 49-баёни асосида, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши мажлисининг 2015 йил 23 декабрдаги 73 сонли баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 12-бандида баркамол авлодни тарбиялашда “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат кенгаши миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2017 йил 30 июндаги 245/1-сон далолатномаси) ;

ўзбек тадбиркор аёлининг ижтимоий портрети “собитқадамлик”, “қатъиятлилик”, “беғаразлик” каби маънавий-ахлоқий ва тадбиркорлик (касаначилик, пазандалик) фаолияти асосида очиб берилганлиги масалаларидан “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Хоразм вилоят бўлими томонидан ёзилган ва  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган “Хива шаҳрида туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш” деб номланган 47-02/52-29-рақамли грант лойиҳасида фойдаланилган (“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Хоразм вилояти бўлинмасининг маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish