Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуқаххоров Сарварбек Абдусамат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқичида ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Yu601.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ражабов Бахтиёр Алмахматович, юридик фанлар доктори, профессор; Алиев Шуҳрат Ҳасанович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритиш босқичида ҳимоя ҳуқуқини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишларда, суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда, айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар билан боғлиқ ҳолатларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги асослантирилган;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳамда айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмаслиги лозимлиги асослаб берилган;
ҳимоячининг суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда иштирок этиш ҳуқуқини қонунчиликка киритиш зарурати асослантирилган;
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талаблари асосида олиниб, жиноят-процессуал қонун нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда гумон қилинувчи ёки айбланувчида жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берсагина, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкинлиги асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритиш босқичида ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишларда, суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда, айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича ҳимоячи иштирок этиши шартлигини белгилашга доир таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-675-сонли Қонунининг 2-модда
1-қисми 5-бандининг 2,3,4,5-хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 8 октябрдаги 06/1-11/1101-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жиноят-процессуал фаолиятда иш юритишни тарафларнинг ўзаро тенглиги ва тортишуви асосида амалга оширилишига хизмат қилган;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳамда айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
ЎРҚ-675-сонли Қонунининг 2-модда 1-қисми 6-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш
ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 8 октябрдаги 06/1-11/1101-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ишни судга қадар юритиш босқичида шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилган;
ҳимоячининг суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда иштирок этиш ҳуқуқи тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-675-сонли Қонунининг 2-модда
1-қисми 7-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 8 октябрдаги 06/1-11/1101-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф адвокатлар томонидан ҳимояси остидаги шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилинишига ҳамда жиноят-процессуал муносабатларда қонунийликни янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талаблари асосида олиниб, жиноят-процессуал қонун нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда гумон қилинувчи ёки айбланувчида жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берсагина, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-675-сонли Қонунининг 2-модда
1-қисми 11-бандида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 8 октябрдаги 06/1-11/1101-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши тезкор-қидирув тадбирларини ўтказилиши ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш тартиби бўйича аниқ талаблар белгиланишига, шунингдек терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида тўпланган далилларни мақбуллигини таъминланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish