Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбоева Дилфуза Вахобжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтанини йирик ифлосликлардан тозалаш зонаси элементлари конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03- Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T739
Илмий раҳбар: Росулов Рўзимурад Хасанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдумалик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Далиев Шухратжон Латибжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника  институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани йирик ифлосликлардан тозалашда тозалаш зонаси элементларининг конструктив параметрларини такомиллаштириш ва параметрларини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани йирик ифлосликлардан тозалагичда панжара колосникларининг диаметрини ва колосниклар орасидаги масофани ошиши сабабли пахтанинг ҳаракати жараёнидаги тезлиги, зичлиги ва босимини аниқлаш тенгламалари олинган ҳамда сонли ечимларга асосан колосникларнинг тозалаш траекториясини ортиши аниқланган;
пахтани панжара колосникларига урилиши натижасида пахта таркибидан ажралган бўлакча массасининг камайишини таъминлаш мақсадида масса билан унинг зичлиги орасидаги боғланишнинг ҳисоблаш формуласи аниқланган;
тозалагич аррачали барабан юритиш механизмларини, қайишқоқлик-диссипатив хусусиятлари ва технологик қаршиликларни инобатга олиб, машина агрегати динамикаси масаласи ечилган ҳамда ҳаракат қонунлари ва боғланиш графикларига асосан тавсия параметрлари аниқланган;
панжарадаги колосник диаметри ҳамда пахта хом ашёсининг ҳаракат йўналиши бўйича мос равишда камайиб борувчи колосниклар орасидаги масофаларни мақбул қийматларини тўлиқ омилли математик режалаштириш асосида адекват регрессион тенглама олинган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машиналари конструкциясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинасининг аррачали барабан атрофидаги колосникларнинг такомиллаштирилган конструкциясини “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятига қарашли “Косонсой пахта тозалаш” АЖ га ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 04 ноябрдаги 03-18/2593 сон маълумотнома). Натижада пахтани йирик ифлосликлардан тозалашда тозалаш самарадорлигини 12-13% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish