Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Гулноза Сабировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постноклассик илмий тафаккур тарзида ғоявий ворислик ва инновация муаммолари», 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2 PhD/Fal70.

Илмий раҳбар: Қўшоқов Шуҳрат Солиҳович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд Давлат Университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жондоровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимурадова Алима Карлыбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат Универститети.           

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда давлат экологик сиёсатининг Оролбўйи минтақасидаги ижтимоий фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

постноклассик илмий тафаккур тарзининг моҳияти, ижтимоий зарурияти, ёш мутахассислар ва олимларнинг касбий малакани эгаллашидаги методологик аҳамияти, унинг назарий (прогнозлаштиришда) ва амалий (технологик жараёнлардаги) ўрни кўрсатиб берилган;

постноклассик илмий тафаккур тарзининг табиий, техник ва ижтимоий-гуманитар билим соҳаларида шаклланиши билан боғлиқ ғоявий ворислик, инновацион, эпистемологик, методологик хусусиятлари ҳамда унинг амалиётда намоён бўладиган креатив ва функционал самарадорлиги очиб берилган.

ёшларимиз онгида тафаккур тарзининг трансформацияси (ўзгариши), ижтимоий-тарихий тафаккур тарзининг вужудга келиши ҳамда такомил-лашуви, унинг ғоявий, маънавий ва инновацион аҳамияти кўрсатиб берилган;

постноклассик илмий тафаккур тарзининг фан тараққиётида танқидий рационализм, конструктив эпистемология сингари замонавий фан йўналишлари таъсирида вужудга келувчи ички эвристик хусусиятлари, билишдаги фаол конструктив роли, унинг истиқболдаги имкониятлари очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Постноклассик илмий тафаккур тарзида ғоявий ворислик ва инновация муаммоларини тадқиқ этиш асосида:

ёшларимиз онгида тафаккур тарзининг янгиланиши ва трансформацияси, ижтимоий-тарихий тафаккур тарзининг вужудга келиши ҳамда такомиллашуви, унинг ғоявий, маънавий ва инновацион аҳамияти Самарқанд Давлат музей қўриқхонасининг “Мустақиллик даври” экспозициясини яратишда амалда қўлланилган (Самарқанд Давлат музей қўриқхонасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 205-сон далолатномаси). Илмий ходимлар ва экскурсоводлар, хорижлик қизиқувчи фуқаролар янги маълумотлар ва фикрлар, янгича назарий мулоҳазалар, хулосалар олишда ундан самарали фойдаланишган;

инновацион-илмий тафаккур тарзининг концептуал мазмуни, ижтимоий зарурияти, ёш мутахассислар ва олимларнинг касбий малакани эгаллашидаги услубий ва методологик аҳамияти, унинг назарий, прогнозлаштириш ва амалий-технологик жиҳатлари Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгашининг 2017 йил фаолиятида кенг фойдаланилган. Жумладан, иш режасининг 4.7 - “Ёш олимлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш” бандида ўз аксини топган (Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгашининг 2017 йил 20 октябрдаги 02.06/200-сон далолатномаси). Бунинг оқибатида мазкур таклиф ёш ва иқтидорли илмий ходимларнинг илмий тафаккур тарзини юксалтиришга, илмий-ижодий изланиш кўникмасини ҳамда илмий-касбий лаёқатини оширишга самарали таъсир қилган.

техник ва ижтимоий-гуманитар билим соҳаларида постноклассик илмий тафаккур тарзининг шаклланишига оид ғоявий ворислик, инновацион, эпистемологик, методологик хусусиятлари, ҳамда унинг билим ва амалиётда намоён бўладиган креатив ва функционал самарадорлиги Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ҳаёт саҳифаларида”, “Ассалом Самарқанд!” кўр-сатувини тайёрлашда материал бўлиб хизмат қилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 23 февралдаги 09-02/81 маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ҳаёт саҳифаларида”, “Ассалом Самарқанд!” кўрсатувларининг сифати мазмунан юксалган. Шунингдек, тадқиқот натижаларига оид таклиф ва тасвиялар тарихий тафаккур тарзи ҳақидаги қарашлар ёшлар тарихий онгининг юксалиши ва дунёқарашининг кенгайишига, маънавий ўз-ўзини англашига ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish