Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўрозалиева Асал Азамалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача катта ёшдаги болаларга иқтисодий билим бериш технологиясини такомиллаштириш», 13.00.08 – Мактабгача таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2 PhD/Ped585.
Илмий раҳбар: Джанпеисова Гавхар Эркиновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза, педагогика фанлари доктори, профессор; Хурвалиева Тамиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларнинг иқтисодий билимларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда иқтисодий тафаккурни шакллантиришнинг аттрактор хусусиятлари ва унинг ривожланиш имкониятлари маънавий-аҳлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожлантиришга қаратилган ижодий муҳитни ташқи ва ички педагогик таъсир натижаларини ҳисобга олган ҳолда яратиш ҳамда болаларнинг шахсий ва жисмоний-физиологик хусусиятларига узлуксиз равишда идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёни ривожланишнинг синергетик даражаларини баҳолаш, дидактик ўйинларни ташкил этиш ҳамда нутқ ва жисмоний ҳаракатлар уйғунлигини таъминлашга қаратилган импровизатсия ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларга дастлабки иқтисодий билим бериш технологик лойиҳалаш кўникмалари продуктивлигини фаол ошириш, репродуктив фаолиятга тез ва қатъий киришиш, конструктив ва реконструктив зиддиятларга нисбатан таъсирчанликни қиёсий аниқлаш ва уларни мақсадга қаратилган ҳолда ифодалаш маҳоратини босқичма-босқич шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг иқтисодий билими анъанавий ва ноанъанавий дидактик имкониятлар мазмунини педагогик мақсадлар тадбиқига қаратилган имитатсион дидактик ўйинлар ҳамда эркин топшириқлар мазмунини бирор-бир фаолиятни самарали дўстона ташкил этиш принципларига устуворлик беришга идиентив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларга иқтисодий билим бериш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда иқтисодий тафаккурни шакллантиришнинг аттрактор хусусиятлари ва унинг ривожланиш имкониятлари маънавий-аҳлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожлантиришга қаратилган ижодий муҳитни ташқи ва ички педагогик таъсир натижаларини ҳисобга олган ҳолда яратиш ҳамда болаларнинг шахсий ва жисмоний-физиологик хусусиятларига узлуксиз равишда идиентив мослаштириш асосида такомиллаштишга оид тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0620 сонли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача талим ташкилотларида мактабгача катта ёшдаги болаларга дастлабки иқтисодий билим беришнинг психологик ва педагогик имкониятларини таҳлил этиш самарадорлиги ортган;
мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёни ривожланишнинг синергетик даражаларини баҳолаш, дидактик ўйинларни ташкил этиш ҳамда нутқ ва жисмоний ҳаракатлар уйғунлигини таъминлашга қаратилган импровизатсия ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оида тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0620 сонли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болалар онгига иқтисодий тушунчаларни шакллантириш орқали иқтисодий билим беришни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам берадиган педагогик шарт-шароитларни аниқлаш имкони оширилган;
мактабгача ёшдаги болаларга дастлабки иқтисодий билим бериш технологик лойиҳалаш кўникмалари продуктивлигини фаол ошириш, репродуктив фаолиятга тез ва қатъий киришиш, конструктив ва реконструктив зиддиятларга нисбатан таъсирчанликни қиёсий аниқлаш ва уларни мақсадга қаратилган ҳолда ифодалаш маҳоратини босқичма-босқич шакллантиришга устуворлик бериш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0620 сонли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларга иқтисодий билим беришга йўналтирилган  халқ оғзаки ижоди намуналари ва дидактик ўйинларни мазмунига кўра танлашга шароит яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг иқтисодий билими анъанавий ва ноанъанавий дидактик имкониятлар мазмунини педагогик мақсадлар тадбиқига қаратилган имитатсион дидактик ўйинлар ҳамда эркин топшириқлар мазмунини бирор-бир фаолиятни самарали дўстона ташкил этиш принципларига устуворлик беришга идиентив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0620 сонли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларга иқтисодий билим бериш тизими компонентлари ва таянч компетенцияларини ҳамда иқтисодий таълим беришнинг самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish