Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршибоев Шерзод Бегмахамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металлургик ишлаб чиқариш техноген чиқиндиларидан индий ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементлар кимёвий технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3048.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Абдирашид Салиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Виталий Павлович Гуро, кимё фанлари доктори, профессор; Толибов Бегзод Иброҳим ўғли, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рух ишлаб чиқариш заводи чиқинди технологик эритмаларидан соф индий металлини ажратиб олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эритмада темир (III) оксидининг жараёнга салбий таъсири, қиздирилиб (70℃ гача) уни темир (II) оксиди холатига ўтказиш омиллари асосланган ҳолда индийли бирикмаларининг минералогик тузилиш таркиби аниқланган.
индий таркибли эритмани экстракция жараёнининг асосий физик-кимёвий қонуниятлари ишлаб чиқилиб, энг мақбул экстрагент миқдорлари аниқланган.
индий металлини эритмаларидан юқори ажралиш даражаси ва реэкстрация жараёнидан сўнг тайёр махсулотда индийнинг улуши 99,90% софликда олиш комплекс технологияси ишлаб чиқилган;
индийли эритма таркибидан зарарли қўшимча металлар темирни тозалашнининг комплекс селектив чўктириш усуллари ва жараёнларнинг оптимал омиллари аниқланган;
тозаланган соф индий металлини ажратиб олишнинг 8 та жараёндан иборат ва 85 % ажралиш даражасига эга такомиллаштирилган технологик схемаси ва дастгоҳлари занжир схемаси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рух таркибли эритмалардан соф индий металлини ажратиб олиш усулини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган янги технологияни қўллаган ҳолда чиқинди эритмалардан тозаланган соф индий металлини ажратиб олиш технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда рух ишлаб чиқариш заводида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2022 йил 7 декабрдаги 12-22/01-0403-сон маълумотномаси). Натижада, чиқинди эритмалардан индий ажралиш даражасини 85% ошириш имконини берган;
индий металлини экстракциялаш технологияси, индийни селектив чўктириш усули ва индий эритмасидан зарарли қўшимчаларни комплекс тозалаш ва чўктириш усули технологияси “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖда рух ишлаб чиқариш заводида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2022 йил 7 декабрдаги 12-22/01-0403-сон маълумотномаси). Натижада, индий металлини эритмалардан 85% ли ажралиш даражаси билан юқори тозаликдаги 99,9 % ли соф индий металлини ажратиб олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish