Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормаматова Махсуда Нурмаматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Виртуалистикада постноклассик эпистемология ғоялари», 09.00.01–Онтология,гноссиология ва логика (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fal14

Илмий раҳбар: Қўшоқов Шухрат Солиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети. DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Шермухаммедова Нигина Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: виртуалистикада постноклассик эпистемологик ғояларнинг моҳияти, онтологик ва гносеологик жиҳатларини фалсафий рефлексия воситасида ўрганиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ёшларнинг миллий ўзлигини англаши, уларга ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини сингдириш, тарихий хотирасини уйғотишда виртуал ахборот воситалардан фойдаланишга оид тавсиялар ҳамда виртуал образ, виртуал модель, констант реаллик сингари виртуалистик тушунчаларнинг мазмунини очувчи дефинитив (таърифловчи) қоидалар ишлаб чиқилган;

ёшларнинг маънавий оламини бойитишда, уларга, миллий ғоя ва мафкура асосларини, ватанпарварлик туйғуларини сингдиришда виртуалистик техно-логиядан фойдаланишнинг самарадор интернет, телемулоқот, интерфаол дарс сингари усуллари ва уларни амалга оширишга оид методологик тавсиялар ишлаб чиқилган;

виртуал кутубхоналардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширувчи адекватлик, образлилик, эмоционаллик сингари виртуалистик усуллар (китоблар виртуал жавонда сақланиши, қидирув системасининг мавжудлиги, виртуал каталогнинг қулайлиги) такомиллаштирилган;

эпистемология устида фалсафий рефлексия (танқидий ёндашув, қайта кўриб чиқиш, аксиологик баҳо бериш, анъанавийлик ва янгиланишда ғоявий ворислик механизмини таҳлил қилиш) амалга оширилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуалистикада постноклассик эпистемология ғояларини тадқиқ қилиш асосида:

ёшларнинг миллий ўзлигини англашида, уларга ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини сингдиришда, тарихий хотирасини уйғотишда виртуал ахборот воситалардан фойдаланиш борасида олиб борилаётган бир қанча амалий ишлар “Ёшлар иттифоқи” фаолияти доирасида тадқиқотнинг амалий натижаларидан эркин тафаккур тарзини шакллантиришга бағишланган тадбирларда фойдаланилди (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши 02-10/56-сон далолатномаси). Бу баркамол авлодни тарбиялаш борасида ишларнинг режасига киритилган бўлиб, у мустақил тафаккур юритиш жараёнида ёшларимизга виртуал оламдан фойдаланишда танқидий ёндашув малакалари ҳамда шахсий фикрини ифодалашида илмий назарий асос бўлиб хизмат қилган;

ушбу тадқиқот хулосаларидан виртуал кутубхоналардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширувчи адекватлик, образлилик, эмоционаллик сингари виртуалистик усуллардан такомиллаштирилган виртуал кутубхоналарнинг илмий ва эпистемологик асосларини, виртуал кутубхона афзалликларини кўрсатишда фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 15 ноябрдаги 33-8/6232-сон ва Самарқад вилоят ахборот-кутубхона марказининг 2016 йил 15 майдаги 01-09/48-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг марказ иш режасига киритилиши китобларни виртуал жавонларда сақлаш, интернетга кутубхонадаги китобларни жойлаштиришда, китобхонга бир мунча енгилликлар келтиришда самарали натижа берган;

виртуал музей ташкил этишда виртуалистика ҳодисасида фойдаланиш имкониятлари асосида хорижий фуқароларининг мамлакатимиз тарихи ва ҳозирги куни тўғрисида маълумотларга эга бўлишида виртуал музей фаолиятини кенгайтириш, ушбу музейлар орқали туризмни такомиллаштириш асосида Мирзо Улуғбек музейи мажмуаси ҳамда Афросиёб музейида виртуал музейларни такомиллаштишда мазкур диссертациянинг ишланмаларидан илмий ва назарий даражада фойдаланилган ва амалиётга тадбиқ этилган (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 25 майдаги 1067-03-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижаларига оид таклиф ва тавсиялар 2016–2019 йилларга мўлжалланган маданий-маърифий, илмий-адабий ва тарғибот ишларининг иш дастурларига киритилганлиги виртуалистика тўғрисида илк қарашлар ва ривожланиш босқичларининг ёшлар маънавий дунёқарашининг кенгайишига, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish