Sayt test rejimida ishlamoqda

Негматова Шахзода Шухратовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида соғлом рақобатни ривожлантиришнинг маънавий, ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари», 09.00.00–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:2017.1.DSc/Fal16.

Илмий маслаҳатчи: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети. DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Қодирова Зуҳра Рашидовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети.   

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти тараққиётининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш ва соғлом рақобатни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

рақобатнинг гносеологик мазмуни бунёдкорлик, компромисслик, консен-суслик, жамоавийлик, толерантлик, адекватлик каби ментал хусусиятлар орқали намоён бўлиши асослаб берилган;

иқтисодий рақобатни соғломлаштирувчи рақобат маданияти, ўзаро ёрдам, ўзаро ҳамкорлик, ҳалоллик, инсофлилик, тежамкорлик каби ахлоқий сифатлар аниқланган ҳамда уларни амалда қўллаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;

ноогенезис(тафаккур босқичи)да юз берадиган рақобат турларининг (ин-теллектуал, виртуал, информацион) ижтимоий тараққиётдаги ўрни ва жамиятга таъсир этиш даражалари аниқлаб берилган;

криминал рақобатнинг мазмун ва шакллари ўртасида диалектик алоқадорлик мавжудлиги фалсафий методологик жиҳатдан асосланган ва унга қарши курашишнинг миллий ва умуминсоний ахлоқий қонун-қоидалар ҳамда ҳуқуқий принцип ва нормаларни уйғунлаштириш усуллари такомиллаш-тирилган;

соғлом маънавий рақобат (инсон онги, қалби, эътиқоди, дунёқараши, ахлоқи, маънавияти, маданияти, мафкурасини соғломлаштиришга йўнал-тирилган хатти-ҳаракатлар) жараёнида объект ва субъект ўртасидаги алоқа-дорлик фуқароларда маънавий рақобатбардошлик хусусияти шаклланишининг детерминистик, яъни сабабий омили эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида соғлом рақобатни ривожлантиришнинг маънавий, ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

соғлом иқтисодий рақобат муҳитини шакллантиришда ахлоқий мезонларни қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси амалиётида 2014–2016 йилларда вилоят миқёсида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган субъектлар ва фермер хўжаликлари ўртасида соғлом рақобатни тўғри ташкиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 7 ноябрдаги 03/15-3536-сон маълумотномаси) Ушбу илмий тадқиқот натижалари қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат қилаётган ходимлар фаолиятида соғлом рақобатни янада ривожлантириш жараёнига самарали ҳисса қўшишда хизмат қилган;

рақобатнинг гносеологик моҳияти миллий ментал хусусиятлардан келиб чиқиши ҳақидаги хулосалардан Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сонли “Ҳар йиллик “Савдо ва хавфсизлик” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорнинг 2-бандида белгилаб қўйилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 2 февралдаги 91/01-15-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосаларнинг амалиётга жорий қилиниши рақобатлашувчи субъектларнинг ахлоқий норма ва принципларга риоя этишларини таъминлади ва рақобат жараёнини оқилона ташкил этиш имконини берди;

рақобатни интеллектуал, виртуал, информацион турларининг жамият тараққиётига таъсирини ўрганишга оид таклифлар Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси фаолиятида соғлом рақобат белгилари этикетини ишлаб чиқиш шаклида амалиётга жорий этилган (Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 2 февралдаги 91/01-15-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши вилоят миқёсида рақобатлашувчи субъектларнинг рақобат маданиятини янада юксалтиришга ва рақобат муҳитини соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг жадаллашувига хизмат қилган;

иқтисодий, сиёсий, маънавий рақобат жараёнида содир бўладиган қонунга зид ҳолатлар ва уларга қарши курашиш усулларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан 2017 йил 8 августда ўтказилган “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар билан очиқ мулоқот”, 2017 йил 6 сентябрда ўтказилган “Ёш тадбиркорлар учун бизнес режалар тузиш”, 2017 йил 12 сенятбрда “Ёшлар маънавияти: муаммо ва ечимлар” мавзуларидаги тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 12 январдаги 04-13/175-сон маълумотномаси). Мазкур йўналишдаги илмий хулоса ва амалий тавсияларнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши фаолиятида қўлланилиши улар томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг маънавий-маданий салоҳияти кўтарилишига хизмат қилиб, тадбиркор, сиёсатчи ва тарғиботчи ёшлар фаолиятида криминал рақобатнинг йўли тўсилиб, унга қарши курашишда инновацион усулларини қўллаш ва такомиллаштириш имконини берган;

соғлом маънавий фаолият жараёнида юз берадиган рақобатнинг рационал асосини прогрессив ғоялар ташкил этиши, маънавий рақобат жараёнида объект ва субъект ўртасидаги алоқадорликнинг ижтимоий тараққиётга таъсир кўрсатиши борасидаги хулосалардан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди 2017 йилга мўлжалланган иш режасини  IV бўлимининг олтинчи «Оммавий маданият» хуружига қарши аҳоли ўртасида соғлом маънавий рақобатни ташкил этиш» бандини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 2017 йил 21 январдаги 02.03/55‑сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши аҳоли онгида соғлом маънавий рақобат муҳити ҳақида тасаввур ва билимлар шаклланишига ҳамда уларнинг маънавий рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish