Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўрийев Жамшид Парда ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг фонд бозоридаги фаоллигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1358.
Илмий раҳбар: Елмирзайев Самариддин Ешқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Aкром Aбдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Куллийев Истам Янгимуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади фонд бозорида тижорат банклари фаоллигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари ресурс базасини диверсификациялаш ҳамда аксияларни очиқ жойлаштиришга тайёрлаш мақсадида қўшимча корпоратив облигациялар емиссия қилиш ва миллий фонд бозорида очиқ жойлаштириш амалиётини жорий қилиш таклиф етилган;
тижорат банклари томонидан қўшимча чиқариладиган оддий аксияларга конвертация қилиш имкониятини бериш орқали кредит линиялари жалб қилиш имкониятини асосланган;
тижорат банкларига тақдим етилган кредит линияси бўйича қарздорликнинг жами суммаси ёки бир қисмини банкнинг қўшимча чиқарилган оддий аксияларига конвертация қилиш бўйича опсион битими тузиш таклиф етилган;
фонд бозорида банклар ресурс базасини мустаҳкамлашда қимматли қоғозларга дивиденд тўлагандан сўнг қоладиган тақсимланмаган фойданинг 15 фоизи миқдорида ҳар йили қўшимча аксиялар чиқариш таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг фонд бозоридаги фаоллигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари ресурс базасини диверсификациялаш ҳамда аксияларни очиқ жойлаштиришга тайёрлаш мақсадида қўшимча корпоратив облигациялар емиссия қилиш ва миллий фонд бозорида очиқ жойлаштириш амалиётини жорий қилиш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-1-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг корпоратив облигациялари «Тошкент» республика фонд биржасида очиқ жойлаштирилиши ҳисобига банк капитали таркибининг диверсификацияланишига еришилган, шунингдек, истиқболда банк аксияларини очиқ жойлаштиришга тайёргарликнинг муҳим босқичидан ўтилган;
тижорат банклари томонидан қўшимча чиқариладиган оддий аксияларга конвертация қилиш имкониятини бериш орқали кредит линиялари жалб қилиш бўйича таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-1-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банк 2021 йилда халқаро молия ташкилотларидан 75,0 миллион AҚШ долари миқдорида кредит линияси жалб қилишга еришилган;
тижорат банкларига тақдим етилган кредит линияси бўйича қарздорликнинг жами суммаси ёки бир қисмини банкнинг қўшимча чиқарилган оддий аксияларига конвертация қилиш бўйича опсион битими тузиш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-1-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Халқаро молия корпорациясининг банкни бошқариш бўйича ваколатлари аниқ кўрсатилган аксиядорлик битими тузилган;
фонд бозорида банклар ресурс базасини мустаҳкамлашда қимматли қоғозларга дивиденд тўлагандан сўнг қоладиган тақсимланмаган фойданинг 15 фоизи миқдорида ҳар йили қўшимча аксиялар чиқариш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йилга мўлжалланган инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишбанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-1-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг фонд бозоридаги фаоллиги ошган, 300 млн доллар хорижий инвестиция жалб қилишга еришган ҳамда устав капитали охирги уч йилда 45 фоизга ошган ва умумий капитали 2021 йилда 7 701 млрд сўмни ташкил етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish