Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Зиёда Эргашевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарбиявий ишлар тизимини интеграл диагностик асосда такомиллаштириш (олий таълим муассасалари мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. В2017.3.DSc/Ped41.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.

Расмий оппонентлар: Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Раҳимов Бахтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори; Утебаев Тажибай Тилеумуратович педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарканд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар тизимини интеграл диагностик асосда такомиллаштириш бўйича услубий, амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларда маънавий-ахлоқий муносабатларнинг динамик хусусиятлари  интеграл диагностикага асосланган тарбиявий ишлар тизимини баҳолаш  мезонлари ва харитаси, мулоқот майдони, шахслараро масофа шкаласи ва индекси орқали такомиллаштирилган;

талабалар жамоасидаги маънавий муҳит даражасини белгиловчи интеграл педагогик кўрсаткичлар таркиби шахслараро мулоқотда эмоционал масофанинг интеграл коэффициенти таъсирини инобатга олиб аниқлаштирилган;

халқаро тажрибалардаги олий таълимда интеграллашган педагогик имкониятлар ва тарбиявий тизимнинг концептуал йўналишларини компаратив таҳлили асосида талабалар маънавий-ахлоқий муносабатларини ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;

талабаларда маънавий-ахлоқий муносабатларнинг намоён бўлиш даражаларини аниқлаш орқали  “маънавий бегоналашув” таҳдиди ва таъсирини таҳлил қилиш имконини берувчи социометрик шкалалар ва интеграл диагностик параметрлари  ишлаб чиқилган;

олий таълим муассасалари талабаларининг маънавий-ахлоқий муносабатларини интеграл диагностика воситасида ривожлантириш модели субъектлар фаолиятига оид функциялар мазмунини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилан.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар тизимини интеграл диагностик асосда такомиллаштириш бўйича тадқиқтлар асосида:

Олий таълим муассасалари талабаларида маънавий-ахлоқий муносабатларининг хусусиятлари,  интеграл диагностикага асосланган тарбиявий ишлар тизимини баҳолаш мезонлари ва харитаси, мулоқот майдони, шахслараро масофа шкаласи ва индексига оид таклифлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2015 йил 15 февраль 2-540-сон Қарор билан тасдиқланган бакалавриатура мутахассисликлари Давлат таълим стандартининг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 89-03-822-сон маълумотномаси). Мазкур интеграл диагностика услубларидан олий таълим муассасаларида тарбиявий ишларда мавжуд муаммолар сабабларини ўрганиш, тарбия субъектлари функционал таъминотини такомиллаштириш учун услубий қўлланмалар яратишга хизмат қилган;

талабалар жамоасидаги маънавий муҳит даражасини белгиловчи интеграл педагогик кўрсаткичлар, шахслараро мулоқотда эмоционал масофанинг интеграл коэффициенти таъсирига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда олий таълим тизимида тарбиявий ишларга интегратив ёндашувни қўллаш бўйича тайёрланган кўрсатмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 89-03-822-сон маълумотномаси). Мазкур кўрсатмалар  олий таълим муассасаларида маънавий муҳитни соғломлаштириш, “талаба-талаба”, ”талаба-гуруҳ”, “талаба-педагогик жамоа”, “педагог-педагог” маънавий-ахлоқий муносабатларини яхшилаш имконини берган;

хорижий мамлакатларнинг олий таълимда интеграллашган педагогик имкониятлар ва тарбиявий тизимнинг концептуал йўналишларини компаратив таҳлили, талабалар маънавий-ахлоқий муносабатларини ривожлантириш механизмига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 26 апрель ПҚ-2909 қарори ижросини таъминлашга қаратилган олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тарбиявий ишлар бўйича чора-тадбирлар дастурларини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 89-03-822-сон маълумотномаси). Мазкур чора-тадбирлар дастурлари бакалаврларга қўйиладиган одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган тарбиявий ишлар режа, дастурлар ва ўқув-услубий мажмуаларини яратишга хизмат қилган;

талабаларда маънавий-ахлоқий муносабатларнинг намоён бўлиш даражаларини аниқлашдаги социометрик шкалалар ва интеграл диагностик параметрлари,  “маънавий бегоналашув” таҳдиди ва таъсирининг моҳиятига оид таклифлари асосида Андижон вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 4 июндаги “Андижон вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг комплекс чора-тадбирлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 27 март 01/07-419-18-сон маълумотномаси). Ушбу комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиши маънавий-ахлоқий муносабатларнинг ижтимоий-педагогик мониторингини амалга ошириш, талаба ёшларда ўзаро меҳр-оқибат, эътиборлилик, дахлдорлик, ғоявий бирлик каби фазилатлар кластерини шакллантиришга хизмат қилган.

олий таълим муассасалари талабаларининг маънавий-ахлоқий муносабатларини интеграл диагностика воситасида ривожлантириш модели ҳамда унда субъектлар фаолияти функцияларига оид таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази илмий-тадқиқот ишлари доирасидаги ИТД-2012-43 “Миллий ғоя воситасида аҳолини турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилишнинг инновацион метод ва воситалари”, номли ОТ-Ф-1-17-рақамли фундаментал “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 27 март 01/07-419-18-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳалар “худудларнинг маънавий-маърифий харитаси”ни ишлаб чиқишга, шунингдек  ижтимоий маънавий-ахлоқий малакаларни тарғиб қилишга   хизмат қилиши назарда тутилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish