Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммадиев Ойбек Рамазон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида металл коррозиясини олдини олувчи коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1725.
Илмий раҳбар: Бекназров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор; Нарзуллаев Акмал Холлинорович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: N ва P тутган бирикмалар асосида юқори самарадор композит ингибиторлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этаноламинлар, этилендиамин, карбамид, тиокарбамид асосида янги таркибли композит коррозия ингибиторлари олинган ҳамда жараённинг оптимал шароитлари аниқланган;
олинган коррозия ингибиторларида ҳосил бўлган янги функционал гуруҳлар ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
кўп функцияли таъсир этувчи ингибиторлик хоссасига эга бўлган коррозия ингибиторлари ишлаб чиқилган; 
сканерловчи электрон микроскоп ва атом куч микроскоп усуллари орқали олинган микрофотографиялар асосида ингибирланган пўлат сиртининг морфологик ўзгаришлари аниқланган;
ишлаб чиқилган янги композит ингибиторларнинг коррозия тезлиги, ҳимоялаш даражаси, сиртни тўла қоплаш даражаси, тормозлаш коэффицентлари аниқланган; 
этаноламинлар асосида олинган композит коррозия ингибиторлари кислотали, тузли ва нейтрал муҳитларда юқори самарадорликка эга бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида металл коррозиясининг олдини олувчи коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги ингибитор бирикмалар “Sho‘rtan gaz kimyo majmuasi” МЧЖда сув айланма системали муҳитларда коррозия жараёнини секинлаштиришда жорий қилинган (“Sho‘rtan gaz kimyo majmuasi” МЧЖнинг 2022 йил 27 апрелдаги 030/1635-сон маълумотномаси). Натижада, ички сув айланма системаларидаги сув ўтказувчи ва сақловчи пўлат конструкцияларни ишлаш муддатини узайтириш имконини берган;
олинган коррозия ингибиторлари “Sho‘rtan gaz kimyo majmuasi” МЧЖда ишқорий ва нейтрал муҳитларда металл конструкцияларни коррозиядан ҳимоялашда жорий қилинган (“Sho‘rtan gaz kimyo majmuasi” МЧЖнинг 2022 йил 27 апрелдаги 030/1635-сон маълумотномаси). Натижада, ишқорий ва нейтрал муҳитларда юқори самарадорликка эга бўлган коррозия ингибиторларини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish