Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Шохрух Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полиакриламид ва олтингугурт аралашмаларининг оқимда структуравий ва фазавий ўзгаришлари”, 01.04.06 – Полимерлар физикаси (физика-математика фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/FM682
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холмуминов Aбдулфатто Aхатович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.К/FМ/Т.36.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aбдураҳмонов Умарбек, физика-математика фанлари доктори, профессор, Aшуров Нурбек Шодиевич, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Полиакриламид намуналари ва олтингугурт микрозаррачалари асосидаги суспензияларнинг турли режимли бўйлама ва силжиш оқимларида структуравий ва фазавий ўзгаришларини ҳамда шакллантирилган флокулалар, суспензион гел ва композитларнинг биологик фаоллигини пролонгацион тавсифларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
илк маротаба олтингугурт микрозаррачалари ва полиакриламид намуналари асосида аралашма, суспензия, суспензион геллар тайёрлашнинг принсипиал имкониятлари ва оптимал шароитлари аниқланган;
илк маротаба бўйлама майдоннинг “чўктирилган” режимли ламинар оқимида микрозаррачаларни макромолекулалар билан флокулаланган суспензияда орийентацион тартибланган анизотропик структура ва фаза ҳосил бўлиши, “озод оқим” режимида ламинар  турбулент ўтишда Рейнолдс сони ва “оқимаерозол” структуравий ўтишнинг физик параметрлари аниқланган;
илк маротаба суспензион гелларнинг силжиш оқимида структуравий ва фазавий ўзгаришларни амалга ошириш учун махсус “сферасирт” ва “сирцирт” ячейкали реометрлар йиғилган ва улар воситасида суспензион гел қатлам ва композит шакллантириш принсиплари аниқланган;
илк маротаба анионли полиакриламид билан флокулаланган олтингугурт микрозаррачали суспензиянинг “оқим – аерозол” структуравий ўзгариши режимида сепилганда сиртда адгезияси билан боғлиқ пролонгацион тавсифлари қиёсий таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Полиакриламид ва олтингугурт аралашмаларининг оқимда структуравий ва фазавий ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
газни қайта ишлаш заводи олтингугурт тутган чиқиндиларидан олтингугурт кукунларини ажратиб олиш, структура ва хоссаларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот натижалари МУ-ПЗ-20171025219 рақамли “Нефтни қайта ишлаш чиқиндиларидан олтингугурт ажратиб олиш ва унинг ёниш иссиқлигидан фойдаланишнинг технологик асосларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ёшлар амалий лойиҳасини бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил “28” апрелдаги № 04/11-2459 сонли маълумотномаси). Натижалар тозаланган олтингугурт кукунларини ажратиб олиш ва уларнинг ёниш иссиқлигидан фойдаланиш технологик принсипларни ишлаб чиқиш имконини берган;
инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида Навоий вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Полиакриламид ва олтингугурт асосида пролонгацион таъсирга ега биофаол, арзон нанокомпозит олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва олинган препаратни амалда қўллашга тайёрлаш бўйича шартнома тузилган (2022-йил 31-мартдаги 04-сонли шартнома). Натижада полиакриламид ва олтингугурт асосида пролонгацион таъсирга ега биофаол, арзон нанокомпозит олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва олинган препаратни амалда қўллашга тайёрлаш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish