Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Бекзод Нуралийевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида еълон


И. Умумий маълумотлар:
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мовароуннаҳрдаги тарихий жараёнларда шайбоний ҳукмдорларнинг тутган ўрни”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Таr476.
Илмий раҳбар: Aгзамова Гулчеҳра Aзизовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Таr.70.05. 
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Aкрам Мўминович, тарих фанлари доктори, досент, Замонов Aкбар Турғунович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), досент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Мовароуннаҳрдаги тарихий жараёнларда шайбоний ҳукмдорларнинг тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ХВИ асрда ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган Муҳаммад Шайбонийхон, Aбулғози Убайдуллоҳ Баҳодирхон, Наврўз Aҳмадхон ибн Севинчмуҳаммад (Бароқхон), Aбдуллоҳхон ибн Искандархон каби шайбоний ҳукмдорларнинг ислоҳотпарварлиги, саркардалиги, бунёдкорлиги, маърифатпарварлиги ва шоирлик фазилатларига оид қадриятлар, мафкура ва сиёсатга таъсир кўрсатадиган ислом тасаффуфининг таъсири кенг тарқалганлиги аниқланган;
шайбоний ҳукмдорлар даврида мамлакатда тинчлик ва тартиб ўрнатиш, кўп йиллик ўзаро урушлар натижасида издан чиққан ҳаётни тиклаш, халқ хўжалиги, фан ва маданиятни ривожлантириш, минтақанинг аввалги мавқеини тиклашда муҳим тадбирлар амалга оширилганлиги далилланган;
Шайбоний ҳукмдорлар даврида Мовароуннаҳрнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз берган илм-фан ва маданият, шаҳарсозлик ҳамда меъморчилик равнақи, шунингдек, ше`рият соҳасидаги ўзгаришлар Усмонийлар давлати, Ҳиндистон Бобурийлари, Шарқий Туркистон хонликлари, Россия билан самарали савдо-иқтисодий алоқалари туфайли давлатнинг сиёсий аҳволи мустаҳкамланишига хизмат қилганлиги далилланган;
Шайбоний ҳукмдорлар давлат бошқарувида нақиб, кўкалдош, оталиқ, мунший, парвоначи, шиғовулларнинг бир пайтни ўзида ҳарбий ва давлат ишларида мутасадди бўлганлиги, темурийлар давридагига нисбатан ваколатлари кенгайиб борганлиги очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мовароуннаҳрдаги тарихий жараёнларда шайбоний ҳукмдорларнинг тутган ўрнини ўрганиш мавзусига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан: 
Шайбоний ҳукмдорлар ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи бирламчи манбалар, шу жумладан, ЎзР ФA Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган 5369, 8931 ва 2731-рақамли қўлёзмалар асосида шайбоний ҳукмдорлар даврида мамлакатда тинчлик ва тартиб ўрнатиш, кўп йиллик ўзаро урушлар натижасида издан чиққан ҳаётни тиклаш, халқ хўжалиги, фан ва маданиятни ривожлантириш, минтақанинг аввалги мавқеини тиклашда муҳим тадбирлар амалга оширилганлиги ҳақида олинган маълумотлар доирасида олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “О`збекистон тарихи” телеканалида 2020 йил 20 октябрда ефирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2020 йил 26-октябрдаги 02-40-1000-сон маълумотномаси). Бухоро хонлиги бошқаруви тарихи илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиокомпанияси “Жиззах МТРК” телеканалида 2020 йил 14-февралда ефирга узатилган “Бобур ва Муҳаммад Шайбонийхон муносабатлари” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда, хусусан, Муҳаммад Шайбонийхон, Убайдуллоҳхон Биринчи, Наврўз Aҳмадхон (Бароқхон) ва Aбдуллахон Иккинчиларнинг ўзбек давлатчилик тарихида тутган ўрнини ёзма манбалар асосида кўрсатиб беришда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 16 октябрдаги 01-01/401-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек давлатчилик тарихини ўрганишда ҳал қилувчи рол ўйнашга хизмат қилган ва Шайбоний ҳукмдорлар шахси бўйича аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
ХВИ асрда ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган Муҳаммад Шайбонийхон, Aбулғози Убайдуллоҳ Баҳодирхон, Наврўз Aҳмадхон ибн Севинчмуҳаммад (Бароқхон), Aбдуллоҳхон ибн Искандархон каби шайбоний ҳукмдорларнинг ислоҳотпарварлиги, саркардалиги, бунёдкорлиги, маърифатпарварлиги ва шоирлик фазилатларига оид қадриятлар, мафкура ва сиёсатга таъсир кўрсатадиган ислом тасаффуфининг таъсири кенг тарқалганлигига оид маълумотлар илмий-амалий тавсиялар ва назарий манбалар (илмий мақола, тезислар, рисола ҳамда мавзуга доир китоблар) ни доимий сақлаш учун № 106 далолатнома асосида Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига топширилган ва улар музей експозицияларида ўз аксини топиб, гид шарҳловчилари, екскурсия йетакчилари ва шу йўналишларда фаолият кўрсатаётган профессионал ҳамда олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётлар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10-ноябрдаги 01-12-10-5007-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчилар шайбоний ҳукмдорларнинг бугунги кун учун аҳамияти тўғрисида маълумотларга ега бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish