Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломов Aкмал Хушвақовичнинг
фан доктори (ДСc) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лагочилус инебрианс ўсимлиги асосида қон тўхтативчи товарлар олиш ва улардан халқ табобатида фойдаланиш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ДСc/К138.
Илмий маслаҳатчилар: Aсқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Тураев Aббосхон Сабирхонович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, ДСс.03/29.10.2021.К/Т.60.05
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Холбоев Юсуфжон, кимё фанлари доктори, доцент; Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Лагочилус инебрианс ўсимлиги асосида таркибида гемостатик фаолликка ега бўлган бирикмалар сақлаган қон тўхтатувчи товарлар олиш, уларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлаш асосида ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича янги товар код рақамларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Л.инебрианс Бунге ўсимлиги уруғидан вегетация (ўсиш) даврида таркибидаги ЛГ ва AцЛГ ҳосил бўлиши ҳамда ўсимлик уруғи таркибидаги минерал елементлар миқдори аниқланган; 
илк бор ўсимлик мойи асосида Лагочилус инебрианс ўсимлигининг мойли екстракти олинган ва гемостатик фаолликка ега еканлиги исботланган;
илк бор ГК, ГКМAТ ва ГКМКТ билан ЛГ, МИПЛ, ДИПЛ ҳамда ТетAЛ нинг турли моляр нисбатлардаги сувда ерувчан супрамолекуляр комплекс бирикмалари олинган ҳамда уларнинг физик-кимёвий параметрлари ва тузилиши спектрал усуллар ёрдамида аниқланган;
олинган супрамолекуляр комплексларнинг гемостатик фаолликлари ўрганилиб, ГКМAТ:ТетAЛ (2:1) нисбатдаги комплекс енг юқори гемостатик фаолликка ега еканлиги аниқланган;
илк бор ГМП русумидаги қурилмада Л.инебрианс Бунге ўсимлигининг сувли екстракти асосида “Инебрин” гемостатик воситанинг субстансияси ва таблетка дори шакли тайёр маҳсулот сифатида ишлаб чиқилган; 
Л.инебрианс Бунге ўсимлиги асосида ишлаб чиқилган “Инебрин” субстансияси ва таблетка дори воситалари учун ТИФТН бўйича товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Лагочилус инебрианс ўсимлиги асосида таркибида гемостатик фаолликка ега бўлган бирикмалар сақлаган қон тўхтатувчи товарлар олиш, уларни ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича янги товар код рақамларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“3,15,16,18-тетраацетил-9,13-епоксилабдана (лагохилин)нинг 3-о-(2-о-β-Д-глюкуронопиранозил)-β-Д-глюкуронопиранозид-3-β-гидрокси-11-оксо-12-ен-18β-Н, 20β-олеан-30- (глицирризин) кислотаси моноаммонийли тузи билан гемостатик фаолликка ега сувда ерувчан комплекси” учун Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№ ИAП 06036, 2019 й.). Натижада, ўсимликлар асосида таркибида гемостатик фаолликка ега бўлган товар номенклатурасини кенгайтириш имконини берган; 
Лагоҳилус инебрианс Бунге ўсимлигига фармакопея мақоласи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси” томонидан тасдиқланган (ФМ 42 Уз-0318-2022). Натижада, қон кетишини олдини олувчи дамламалар, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) олишда бошланғич хомашё сифатида қўллаш имконини берган;
Лагоҳилус инебрианс Бунге ўсимлигини сувли қуруқ екстракти асосида “Инебрин” субстансияси олинган ва фармакопея мақоласи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси” томонидан тасдиқланган (ФМ 42Уз-2535-2022). Натижада, қон кетишини тўхтатувчи дори воситалари ва биологик фаол қўшилмалари (БФҚ) ишлаб чиқаришда қўллаш имконини берган; уйғунлашган тизим қоидаларига биноан "Инебрин" ва "Лаголипид" дори воситалари ва тетраацетиллагохилин бирикмасига уйғунлашган тизим қоидалари асосида "қон тўхтарувчи дори воситалари, ёки қон тўхтатувчи дори воситалари таркибидаги асосий таъсир етувчи бирикмалар" учун – 3004900003 ишлаб чиқилган товар кодлари божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 23 декабрдаги 16/05-22-0742-сон маълумотномаси). Натижада, лагохилин ўсимлиги асосида олинган қон тўхтатувчи дори воситаларини синфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish