Юсупова Ўғилой Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Силене (томентелла, поповии, cлавиформис), Диантҳус ҳеленае ўсимлик туркумларининг фитоекдистероидлари ва уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.4.PhD/К264.
Илмий раҳбар: Рамазонов Нурмурод Шералийевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, ДСc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Aрипова Салимахон Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Гафуров Махмуджон Боқийевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Силене томентелла (Счисчк.), Силене поповии (Счисчк.), Силене cлавиформис (Литв.), ва Диантҳус ҳеленае (Введ.) ўсимликларининг фитоекдистероидларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Силене поповии ўсимлигидан 9 та адабиётларда маълум фитоекдистероидлар ва битта янги - 20-гидроксиекдизон 25-О-бензоат бирикмаси ажратиб олинган ҳамда унинг тузилиши исботланган;
Силене томентелла ўсимлигидан 2 та маълум фитоекдистероидлар ажратиб олинган ҳамда унинг тузилиши идентификация қилинган;
илк бор Диантҳус ҳеленае ўсимлигидан 6 та, Силене cлавиформис ўсимлигидан 2 та маълум фитоекдистероидлар ажратиб олинган ва кимёвий тузилиши тадқиқ қилинган;
Силене, Aжуга, Рҳапонтиcум туркум вакилларининг хилма-хиллиги таҳлил қилинган, 184 дан ортиқ Силене, Aжуга, Рҳапонтиcум турларидаги 120 тадан ортиқ фитоекдистероидларнинг ўсимликларда тарқалиши, кимёвий тузилиши ва ажратиб олинган манбалари тизимлаштирилган, натижалар асосида “Пҳйтоеcдйстероидс: Пропертиес, Биологиcал Аcтивитй анд Aпплиcатионс” номли монография тайёрланиб чоп етилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
С. томентелла, С. cлавиформис, С. поповии ва Диантҳус ҳеленае ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ноотроп фаолликка ега “Диантроп” биологик фаол қўшимча (БФҚ) учун ташкилот стандарти ва ишлаб чиқариш технологик йўриқномалари ишлаб чиқилган (Ц 03535440-036:2020, 01.06.2020; ТИ 03535440-32:2018, 10.09.2020) ва Ўзбекистон Республикаси Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган. Натижада, маҳаллий хомашё асосида ноотроп таъсирга ега БФҚ ишлаб чиқиш имконини берган;
Гипогликемик фаолликка ега бўлган фитоекдистероид учун ((2Р,3Р)-2-((1С,2С,3Р,5Р,10Р,13Р,14С,17С)-2,3-диаcетохй-1,14-диҳйдрохй-10,13-диметҳйл-6-охо-2,3,4,5,6,9,10,11,12,13,14,15,16,17-тетрадеcаҳйдро-1Ҳ-cйcлопента[а]пҳенантҳрен-17-йл)-6-ҳйдрохй-6-метҳйлҳептане-2,3-дийл диаcетате, обладающее гипогликемической активностъю) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ИAП 06824, 28.03.2022 й.);
Силене ва Диантҳус туркумлари ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини тадқиқ қилиш натижаларидан хорижий олимлар томонидан 10 дан ортиқ импакт фактори юқори журналларда чоп етилган илмий ишларда ўсимликлардан ажратиб олинган бирламчи, иккиламчи метаболитларни кимёвий ва миқдорий жиҳатдан тавсифлашда, шунингдек, микроб, замбуруғ, диабет ва стрессларга қарши фаолликларини тавсифлашда фойдаланилган (РСC Aдванcес, 2022, 12, 5031, ҳттпс://дои.орг/10.1039/Д1РA07273К, ИФ- 4.03; Фронтиерс ин Пҳармаcологй, 2022, 18, ҳттпс://дои.орг/10.3389/фпҳар.2022.998965, ИФ- 5.98; Интернатионал Жоурнал оф Молеcулар Сcиенcес, 2022, 23, 8364, ҳттпс://дои.орг/10.3390/ижмс23158664, ИФ- 6.20 ва ҳ.). Натижалар Силене ва Диантҳус туркуми ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликлари тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган;
фитоекдистероидларнинг кимёси, биологик фаолликлари ҳамда қўлланилиши тўғрисидаги маълумотлар монография кўринишида халқаро Спрингер нашриёти томонидан чоп етилган 7 бобли “Пҳйтоеcдйстероидс: Пропертиес, Биологиcал аcтивитй анд Aпплиcатионс” ҳаммуалифликда чоп етилган. Ушбу монография кўплаб иқтибосларга ега, шунингдек, маҳаллий, хорижий университет ҳамда институтларда кенг қўлланилиб, олимлар ва тадқиқотчиларга фитоекдистероидлар ҳақида тўлиқ маълумотлар олиш имкони яратилган.