Sayt test rejimida ishlamoqda

Халлиева Наргиза Розиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризм соҳасини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини таъминлашга таъсири (Бухоро вилояти мисолида)», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2022-11-16 В 2020.2.PhD/Iqt1250.
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайфитдинов Шухрат Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда, хусусан Бухоро вилояти ҳудудида туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича илмий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш харажатларининг 30%гача миқдорини давлат томонидан субсидиялаш асосида туристларга меҳмонхона хизмати ҳажмини ошириш орқали аҳолининг қўшимча бандлигини таъминлаш таклиф этилган;
маҳаллий ва хорижлик туристларга саёҳат жараёнида қулайлик яратиш мақсадида аэропорт ҳамда темир йўл вокзаллари ёнида маҳаллий аҳоли томонидан автомобилларни ижарага бериш ва автомобилларга енгил хизмат кўрсатиш турларини ташкил этиш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш асосланган;
Бухоро амирлиги тарихига оид ҳали кенг жамоатчилик эътиборига етказилмаган муҳим маълумотлар, ноёб қизиқарли экспонатлар бўйича кенг ва батафсил ёритиб берувчи қўшимча тақдимот хоналари ҳамда ойнаванд экспозицияларни ташкил этиш орқали қўшимча мутахассислар ва музей ходимлари бандлигини таъминлаш таклифи асосланган;
Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳолини бандлигини таъминлашнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм соҳасини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини таъминлашга таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш харажатларининг 30%гача миқдорини давлат томонидан субсидиялаш асосида туристларга меҳмонхона хизмати ҳажмини ошириш орқали аҳолининг қўшимча бандлигини таъминлаш таклифи Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фуқароларнинг ўз турар жойларидан унумли фойдаланиши ҳамда туризм соҳасида 25 мингдан ортиқ иш ўринларини ташкил этиш имконини яратган;
маҳаллий ва хорижлик туристларга саёҳат жараёнида қулайлик яратиш мақсадида аэропорт ҳамда темир йўл вокзаллари ёнида маҳаллий аҳоли томонидан автомобилларни ижарага бериш ва автомобилларга енгил хизмат кўрсатиш турларини ташкил этиш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш таклифи Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши туристлар учун енгиллик ва қулайликлар яратиш ҳамда туризм имиджини ошириш имконини берган;
Бухоро амирлиги тарихига оид ҳали кенг жамоатчилик эътиборига етказилмаган муҳим маълумотлар, ноёб қизиқарли экспонатлар бўйича кенг ва батафсил ёритиб берувчи қўшимча тақдимот хоналари ҳамда ойнаванд экспозицияларни ташкил этиш орқали қўшимча мутахассислар ва музей ходимлари бандлигини таъминлаш таклифи Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши вилоятдаги тарихий манбаларни жамоатчиликка кенг тарғиб этиш, музейлар ва кўргазмалар салоҳиятидан фойдаланишни кенгайтириш асосида қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда туристлар оқимини оширишга имкон яратган;
Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳолини бандлигини таъминлашнинг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан “Вилоятда туризм салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 6 январдаги 03-17-02/43-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши вилоятда узоқ муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳолини бандлигини таъминлашнинг прогноз параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish