Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Элшод Ёқуб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрик маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2277.
Илмий раҳбар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмуродов Диёр Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрик маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Мaroqand meva-sabzavot» масъулияти чекланган жамияти ўрик маҳсулотларини экспортга йўналтиришда халқаро бозорларга маҳсулотни мослаштириш стратегиясини қўллаш орқали экспорт ҳажмини ошириш асосланган;
ўрик маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб беришда хорижий харидорнинг маҳсулот тарқатиш марказларида ёки чакана савдо тармоқларининг омборхоналарида ўрик маҳсулотининг сифатини назорат қилиш борасидаги маркетинг ва тижорат стандартларига оид талабларни таъминлаш орқали экспорт ҳажмини ошириш асосланган;
маркетинг тадқиқотлари асосида ўрик маҳсулотларини экспорт қилишда яқин хорижий мамлакатлардаги янги пишган ҳамда қуритилган ўрик экспорти учун энг катта салоҳиятга эга бозорлар сиғимини аниқлаш асосида қондирилмаган талаб ва янги экспорт бозорларига чиқиш стратегиясига кўра қўшимча экспорт қилиш имкониятидан фойдаланиш  таклифи асосланган; 
Ўзбекистондаги ўрик етиштириладиган майдон ҳажми, йиғилган ялпи ҳосил, аҳоли сони ва ташқи бозорларга етказиб берилаётган ўрикнинг ўртача нархи кўрсаткичларига асосланган ҳолда ўрик маҳсулотлари экспорти салоҳиятини оширишнинг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрик маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
«Мaroqand meva-sabzavot» масъулияти чекланган жамияти ўрик маҳсулотларини экспортга йўналтиришда халқаро бозорларга маҳсулотни мослаштириш стратегиясини қўллаш орқали экспорт ҳажмини ошириш таклифи Самарқанд вилоятидаги «Мaroqand meva-sabzavot» масъулияти чекланган жамияти, «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги ва Фарғона вилоятидаги  «Isfayramsoy export savdo» масъулияти чекланган жамиятида қўлланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 30 августдаги 11/05-15-8798-сонли маълумотномаси). Натижада «Мaroqand meva-sabzavot»  масъулияти чекланган жамияти томонидан 145,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўрик маҳсулоти экспорт қилиниб, ўтган йилга нисбатан 73,1 фоизга  ўсишга, «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги томонидан ўрик маҳсулоти Германияга, «Isfayramsoy export savdo» масъулияти чекланган жамияти томонидан ўрик Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилинишига эришилган;
ўрик маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб беришда хорижий харидорнинг маҳсулот тарқатиш марказларида ёки чакана савдо тармоқларининг омборхоналарида ўрик маҳсулотининг сифатини назорат қилиш борасидаги маркетинг ва тижорат стандартларига оид талабларни таъминлаш орқали экспорт ҳажмини ошириш таклифи «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 30 августдаги 11/05-15-8798-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилда «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалигининг Германияга экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,5 фоизга ўсди (2021 йилнинг иккинчи чорагида «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги томонидан 13,3 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўрик маҳсулоти Германияга экспорт қилинган). «Мaroqand meva-sabzavot»  масъулияти чекланган жамияти  ва «Isfayramsoy export savdo» масъулияти чекланган жамиятининг экспорт географияси кенгайган; 
маркетинг тадқиқотлари асосида ўрик маҳсулотларини экспорт қилишда яқин хорижий мамлакатлардаги янги пишган ҳамда қуритилган ўрик экспорти учун энг катта салоҳиятга эга бозорлар сиғимини аниқлаш асосида қондирилмаган талаб ва янги экспорт бозорларига чиқиш стратегиясига кўра қўшимча экспорт қилиш имкониятидан фойдаланиш таклифи «Мaroqand meva-sabzavot»  масъулияти чекланган жамияти, «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги ва Фарғона вилоятидаги «Isfayramsoy export savdo» масъулияти чекланган жамиятларнинг экспорт географиясини кенгайтириш ва қондирилмаган талаб мавжуд бозорларга маҳсулотни етказиб беришга қаратилган  «Йўл харитаси» ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 30 августдаги 11/05-15-8798-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Мaroqand meva-sabzavot»  масъулияти чекланган жамияти, «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги ва Фарғона вилоятидаги «Isfayramsoy export savdo» масъулияти чекланган жамиятларнинг ўрик маҳсулотлари экспорт географиясини кенгайтириш ва қондирилмаган талаб мавжуд бозорларга маҳсулотни етказиб бериш имкони яратилган;
Ўзбекистондаги ўрик етиштириладиган майдон ҳажми, йиғилган ялпи ҳосил, аҳоли сони ва ташқи бозорларга етказиб берилаётган ўрикнинг ўртача нархи кўрсаткичларига асосланган ҳолда ўрик маҳсулотлари экспорти салоҳиятини оширишнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан «Мaroqand meva-sabzavot»  масъулияти чекланган жамияти, «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги ва Фарғона вилоятидаги  «Isfayramsoy export savdo» масъулияти чекланган жамиятларини 2030 йилгача бўлган даврдаги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 30 августдаги 11/05-15-8798-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида«Мaroqand meva-sabzavot»  масъулияти чекланган жамияти, «Naim diyorbek kishmish bog‘lari» фермер хўжалиги ва Фарғона вилоятидаги  «Isfayramsoy export savdo» масъулияти чекланган жамиятларининг узоқ муддатли ўрик маҳсулотлари экспорт параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish