Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Азамат Нормурадович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Харажатлар ва даромадларнинг бошқарув ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Iqt2468. 
Илмий маслаҳтчи: Хасанов Баҳодир Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт universiteti.IK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.  
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исманов Иброҳим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади енгил саноат корхоналарида харажатлар ва молиявий натижаларнинг бошқарув ҳисоби ҳамда аудити методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
харажатларни ҳисоб юритиш амалиётида молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби ва солиқ ҳисобига оид харажатларга бўлиш асосида амалдаги бухгалтерия ҳисоби счётлар режасида «Харажатлар» номли бўлим таркибига киритиладиган калькуляцион ҳамда контрактив счетларни БҲХСга адаптация қилиш орқали харажатлар ҳисоби ва аудитини амалга ошириш самарадорлигини ошириш, ахборотлар аниқлигини таъминлаш асосланган;
тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғини баҳолаш учун Намунавий счетлар режасидаги 2020-«Тугалланмаган ишлаб чиқариш» счетини счетлар режасининг 7-бўлимига кўчириш орқали харажатларнинг солиқ солинадиган базага қайта қўшилиши талабини бартараф этиш таклифи асосланган;
харажатларнинг бошқарув ҳисобида «1УЗ» дастурини қўллаш мақсадида «Таннарх» номли бўлим ва унга мос субконтолар ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш асосида ҳисоб юритишнинг аниқлигини ошириш ҳамда амалдаги бухгалтерия ҳисоби счётларини халқаро стандартларга трансформация қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
енгил саноат корхоналари фаолиятининг аудити жараёнида молиявий барқарорликни аниқлашда банк-молия тизимида кредит портфели аудитини режалаштиришга ихтисослашган электрон дастур ва унинг иловасидан фойдаланиш асосида халқаро комплекс дастурга ўтиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда тикув-трикотаж корхоналарининг маҳсулот таннархи ва молиявий натижаларига инфляция, солиқлар ва банк кредитлари таъсири асосида тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025 йилга қадар мақсадли параметрларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил саноат корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ташкил этишнинг методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари асосида:
харажатларни ҳисоб юритиш амалиётида молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби ва солиқ ҳисобига оид харажатларга бўлиш асосида амалдаги бухгалтерия ҳисоби счетлар режасида «Харажатлар» номли бўлим таркибига киритиладиган калькуляцион ҳамда контрактив счетларни БҲХСга адаптация қилиш орқали харажатлар ҳисоби ва аудитини амалга ошириш самарадорлигини ошириш, ахборотлар аниқлигини таъминлаш бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 4 октябрдаги 03/06-2829-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида харажатларни гуруҳларга бўлиб ҳисобини юритиш орқали харажатлар ҳисоби ва аудитини юритиш самарадорлиги ошишига, ахборотларнинг ишончлилигини таъминланишига олиб келган;
тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғини баҳолаш учун Намунавий счетлар режасидаги 2020-«Тугалланмаган ишлаб чиқариш» счетини счетлар режасининг 7-бўлимига кўчириш  орқали харажатларнинг солиқ солинадиган базага қайта қўшилиши талабини бартараф этиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналари фаолиятига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 4 октябрдаги 03/06-2829-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бухгалтерия ҳисоби счетларини халқаро стандартларга трансформация қилиш имконияти яратилган;
харажатларнинг бошқарув ҳисобида «1УЗ» дастурини қўллаш мақсадида «Таннарх» номли бўлим ва унга мос субконтолар ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш асосида ҳисоб юритишнинг аниқлигини ошириш ҳамда амалдаги бухгалтерия ҳисоби счётларини халқаро стандартларга трансформация қилиш таклифи «АБС ФИНАНС АУДИТ» аудиторлик ташкилоти, «ОСИЁ ГРАНД ТEКСТИЛ» МЧЖ ва «ЧИНОЗ ТEХТИЛE» МЧЖлар фаолиятига жорий этилган («АБС ФИНАНС АУДИТ» аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 28 сентябрдаги 5-cон, «ОСИЁ ГРАНД ТEКСТИЛ» МЧЖнинг 2022 йил 19 сентябрдаги 75-сон ва «ЧИНОЗ ТEХТИЛE» МЧЖнинг 2022 йил 20 сентябрдаги 125-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аудиторлик рискини пасайтириш ва текширувларнинг муҳимлилигини оширишни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш имконияти юзага келган;
енгил саноат корхоналари фаолиятининг аудити жараёнида молиявий барқарорликни аниқлашда банк-молия тизимида кредит портфели аудитини режалаштиришга ихтисослашган электрон дастур ва унинг иловасидан фойдаланиш асосида халқаро комплекс дастурга ўтиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «АБС ФИНАНС АУДИТ» аудиторлик ташкилотлари амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 4 октябрдаги 03/06-2829-сон, «АБС ФИНАНС АУДИТ» аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 28 сентябрдаги 5-cон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Аудит самплинг» (Аудиторлик танлаш) номли дастурнинг миллий босқичидан халқаро «СофтEхперт Аудит» комплекс дастурига ўтиш босқичларини ишлаб чиқишга эришилган;
Ўзбекистонда тикув-трикотаж корхоналарининг маҳсулот таннархи ва молиявий натижаларига инфляция, солиқлар ва банк кредитлари таъсири асосида тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган мақсадли параметрларининг прогноз кўрсаткичлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «БEТЛИС ТEКСТИЛ» МЧЖ ва «ЧИНОЗ ТEХТИЛE» МЧЖлар фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 4 октябрдаги 03/06-2829-сон, «БEТЛИС ТEКСТИЛ» МЧЖнинг 2022 йил 19 сентябрдаги 52-сон, «ЧИНОЗ ТEХТИЛE» МЧЖнинг 2022 йил 20 сентябрдаги 125-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик субъектларининг стратегик ривожланиш тенденцияларини баҳолаш ва оптимал қарорлар қабул қилиш учун илмий асосланган ахборотлар билан таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish