Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаффаров Лазиз Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Табақалаштирилган таълим дастурлари асосида ўқувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Ped3749.
Илмий раҳбар: Худайбердийев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01. 
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Aлиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади табақалаштирилган таълим дастурлари асосида ўқувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантиришда табақалаштирилган таълим дастурларини лойиҳалаштиришнинг ташкилий, педагогик, методик компонентлари профессионал таълим муассасаларида ўқитиш жараёнининг инновацион инфратузилмасини ишлаб чиқиш асосида оптималлаштирилган;
профессионал таълимнинг касбий мобиллик, барқарорлик ва динамик ўзгарувчанлик каби хусусий тамойилларидан фойдаланиш орқали касбий компетентликни ривожлантириш модели касбга ўқитиш ва меҳнат бозорининг малакаларга еҳтиёжлари орасида ўзаро алоқадорликни таъминлашда касб ва мутахассисликларнинг ўзига хос мураккаблик даражасини ҳамда ўқитиш муддатларини табақалаштирилган таълим дастурлари асосида белгилаш натижасида такомиллаштирилган;
табақалаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишни ташкил етишда ўқувчиларни билим олиши ва ўз-ўзини касбий жиҳатдан мустақил ривожланишига қаратилган “Aсйнчроноус траининг”, “Сcаффолдинг” ва “Ретурнед cласс” инновацион таълим технологиялари конвергенсия тамойиллари асосида такомиллаштирилган;  
ўқитиш жараёнининг инновацион муҳитида ўқувчиларининг касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолашда ўқитиш самарадорлигини текширишга йўналтирилган ўқув методик ва дастурий таъминот оддийдан мураккабга ўтиш тамойилларини қўллаш имкониятларини аниқлашга қаратилган  вариатив характердаги ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табақалаштирилган таълим дастурлари асосида ўқувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантиришда табақалаштирилган таълим дастурларини лойиҳалаштиришнинг ташкилий, педагогик, методик компонентларини ҳамда профессионал таълим муассасаларида ўқитиш жараёнининг инновацион инфратузилмасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи табақалаштирилган таълим дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 августдаги 89-02-769-сонли маълумотномаси). Мазкур табақалаштирилган таълим дастурлари педагогика коллежларида ўқитиш жараёнида амалиётга жорий етилган;
табақалаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитиш жараёнида конвергенсия тамойиллари асосида умумкасбий ва махсус фанларни ўқитишда ҳамда мустақил касбий компетенсияни ривожлантиришга қаратилган  “Aсйнчроноус траининг”, “Сcаффолдинг” ва “Ретурнед cласс” инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб такомиллаштирилганлиги бўйича хулосалар педагогика коллежларининг 04.11.02.02- «Мактабгача таълим» ва техникумларнинг 5.52.01.01- “Компютер инжиниринг” касбларини ўқитиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 августдаги 89-02-769-сонли маълумотномаси); Натижада профессионал таълим муассасаларида табақалаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишни самарали ташкил етишга еришилган;
ўқитиш жараёнининг инновацион муҳитида ўқувчиларининг касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолашда ўқитиш самарадорлигини текширишга йўналтирилган ўқув методик ва дастурий таъминот оддийдан мураккабга ўтиш тамойилларини қўллаш имкониятларини аниқлашга қаратилган  вариатив характердаги ўқув топшириқлари, креатив характердаги амалий машғулотлар ишланмалари “Касбий фаолиятда ахборот технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 августдаги 89-02-769-сонли маълумотномаси); Натижада профессионал таълим муассасалари ўқувчиларида соҳасига оид касбий компетентлиги ривожланишига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish