Инамов Дилмирза Дедамирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг битирув малакавий ишини квалиметрик баҳолаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped88.
Илмий раҳбар: Ходжабаев Анарбой Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Джураев Рисбой Хайдарович, педагогика фанлари доктори, профессор, академик, Қуйсинов Одил Алмуратович педагогика, фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг битирув малакавий ишини ва уни ҳимоя қилиш жараёнини квалиметрик ёндашув асосида баҳолаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг ижодий тафаккурини намоён қилишга хизмат қилувчи битирув малакавий ишининг дидактик функцияларини инвариантлик ва дискретлилик тамойиллари асосида чуқурлаштириш орқали ҳаққоний ва объектив баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари касб таълими йўналишларида талабаларнинг битирув малакавий ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш жараёни муҳим сифат кўрсаткичларининг вазний коэффициентларини аниқлаш орқали миқдорий ва сифатий баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг мустақил таълимини тизимли ва самарали ташкил этиш учун зарур педагогик шарт-шароитларни белгилаш ҳамда битирув малакавий иши сифат кўрсаткичлари мажмуи асосида квалиметрик баҳолаш алгоритми такомиллаштирилган;
бўлажак касб таълим ўқитувчиси битирув малакавий иши сифати ва уни ҳимоя қилиш жараёнини комплекс баҳолашнинг ўқув-услубий таъминоти (“Битирув малакавий ишларни квалиметрик баҳолаш” махсус курси дастури ва электрон ўқув қўлланма) мазмуни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак касб таълими ўқитувчисининг битирув малакавий иши сифати ва уни ҳимоя қилиш жараёнини квалиметрик баҳолаш методикаси бўйича натижалар асосида:
психологик-педагогик ва методик-технологик омилларни эътиборга олган ҳолда бўлажак касб таълими ўқитувчисининг битирув малакавий иши сифати ва уни ҳимоя қилиш жараёнини квалиметрик баҳолаш бўйича Жиззах политехника институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Бухоро муҳандислик технология институтлари 5111000–Касб таълими (5310600–“Ер усти транспорт тизимлари ва уларни эксплуатацияси”, 5330200–“Информатика ва ахборот технологиялари”, 5320200– “Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жихозлаш ва автоматлаштириш”) йўналишлари учун “Битирув малакавий ишларни квалиметрик баҳолаш” махсус курс дастури ва унинг ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилган амалиётга жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 октябрдаги 89-03-2564-сон маълумотномаси). Мазкур махсус курс олий таълим муассасалари касб таълими йўналишлари битирувчиларини битирув малакавий ишларини квалиметрик ёндашув асосида баҳолаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилади;
олий таълим муассасалари касб таълими йўналишлари талабаларнинг ижодий тафаккурини намоён қилишга хизмат қилувчи битирув малакавий ишининг дидактик функцияларини инвариантлик ва дискретлилик тамойиллари асосида унинг муҳим сифат кўрсаткичлари вазний коэффициентларини аниқлаш орқали миқдорий ва сифатий баҳолаш мезонлари ва квалиметрик баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда илмий жараёнга татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 октябрдаги 89-03-2564-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар битирувчиларнинг педагогик-касбий тайёргарлигини хаққоний ва объектив баҳолаш имконини беради;
диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган касб таълими бакалавриат йўналишлари учун “Касб таълими ўқитувчиларининг малакавий тайёргарлигини квалиметрик баҳолаш” монография ва “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг битирув малакавий ишини квалиметрик баҳолаш” ўқув қўлланма таълим-тарбия жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 октябрдаги 89-03-2564-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув материаллари ва методик тавсиялар касб таълими йўналишлари битирувчиларини битирув малакавий ишларини тайёрлаш сифати ҳамда уни баҳолашда ўқув-услубий таъминот сифатида хизмат қилади.