Остонов Фируз Истам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремнизол ва (олиго) полимерлар асосида гибрид композитларнинг олиниши, хоссалари ва технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2783.
Илмий раҳбар: Ахмедов Вохид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор; Ўринов Улуғбек Комилжонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коллоид кремнизол ҳамда таркибида азот сақловчи гетероциклик композит бирикмалар асосида гибрид ионитларни синтез қилиш ва технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
винилморфолин ва бошқа гетероциклик бирикмаларнинг винил ҳосилаларини диметилформамид эритмасида ММА, АК билан радикал каталитик сополимерланиши натижасида олинган сополимерлар ва коллоид кремнизол асосида янги гибрид композитларни олиш жараёни асосланган;
органик сополимерлар билан уч ўлчамли кремний диоксиднинг мустаҳкам боғланганлиги композитларнинг юқори термик ва кимёвий барқарорлигини таъминлаши аниқланган;
гибрид композитларнинг таркибида сорбцион марказлар мавжудлиги асосланган;
винилморфолин-ММА ва винилморфолин-АК сополимери асосидаги композитларнинг металл ионларини сорбциялаш жараёни ҳарорат ўзгаришига боғлиқлиги асосланган;
синтез қилинган азот сақловчи сополимерлар ва коллоид кремнизол асосидаги гибрид протон ўтказувчи ионитларнинг олиниш технологияси амалий асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зол-гел усули билан янги гибрид ионитларни синтез қилиш бўйича амалга оширилган илмий натижалар асосида:
олинган органо-ноорганик гибрид ионитнинг кристалл шаклли намунаси «Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси марказий илмий тадқиқот лабораторияси»да амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 12 сентябридаги 23.01-01-04/586-сон маълумотномаси). Натижада, олинган ионитларнинг мис, алюминий, никел каби ионларни сорбсион ютиш қобилиятини 1,24 мартага яхшилаш имконини берган;
юқори мустаҳкамликка эга бўлган донадор гибрид композит «Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси марказий илмий тадқиқот лабораторияси»да амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 12 сентябридаги 23.01-01-04/586-сон маълумотномаси). Натижада, таркибидаги кремний оксиди ҳисобига ионитнинг механик мустаҳкамлигини 1,22 мартага ошириш имконини берган.