Sayt test rejimida ishlamoqda

Магрупов Aбдулла Махмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссерацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим тизимида стратегик ва функсионал менежментни интеграциялаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2017.1.DSc/Ped8.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Илясович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Усманов Ботир Шукруллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахманқулова Наргиза Ходжакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуйсинов Одил Aлимуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида стратегик ва функсионал менежментни интеграциялаш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасасини функсионал менежмент билан интеграцияланган стратегик бошқарув тузилмаси фаолиятнинг сиклик характерини таълимдаги трансформацион жараёнларга рефлексив уйғунлигини таъминловчи бошқарувнинг адаптив тизимини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
инновацион ривожланиш шароитида стратегик ва функсионал менежментни интеграциялаш жараёнлари информацион мониторинг параметрлари ва индикаторларининг ўзгаришларга мослашиш динамикаси ҳамда екзоген ва ендоген омилларнинг ўзаро таъсирлашуви асосидаги индивидуал ривожланиш векторини белгилаш асосида такомиллаштирилган; 
раҳбарнинг ташкилий-бошқарув потенсиалини ривожлантириш технологиялари стратегик бошқарув фаолиятини педагогик менежмент компонентлари (мотивацион, таълимий, ижтимоий-маданий, инклюзив, интегратив) билан уйғунлашуви ҳамда функсионал талабларнинг компетенсиялар трансформацияси таъсирида интенсивлашувига асосланиб такомиллаштирилган;
стратегик ва функсионал менежментни интеграциялаш жараёнларини лойиҳалаштириш мазмуни касбий-тадбиркорлик хизматлари даражаларига кўра инновацион ривожланиш дастури ва адаптив бошқарув моделини жорий етишнинг еҳтиёжларга асосланган дифференсиал тамойилларини белгилаш орқали такомиллаштирилган; 
академик репутация, рақамли трансформация, технологик лидерлик, таълим хизматлари диверсификацияси, коорпоратив ҳамкорлик, ижтимоий йўналганлик каби информацион мониторинг кўрсаткичларининг стратегик маркетинг талаблари билан ўзаро уйғунлигига асосланиб, бошқарувнинг интеграциялашган механизмлари самарадорлигини баҳолаш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида стратегик ва функсионал менежментни интеграциялаш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий ва амалий таклифлар асосида: олий таълим муассасасини функсионал менежмент билан интеграцияланган стратегик бошқарув тузилмасини таълимдаги трансформацион жараёнларга уйғунлигини таъминлаш, бошқарувнинг адаптив тизимини киритишга оид таклифлардан Чирчиқ давлат педагогика университетининг 5110900-Педагогика ва психология, 5611700-Мактаб менежменти бакалавриат таълим йўналишлари малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 89-04-364-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасасининг таълим менежерлари тайёрлаш йўналишидаги норматив-меъёрий, ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган; 
инновацион ривожланиш шароитида стратегик ва функсионал менежментни интеграциялаш жараёнлари информацион мониторинг параметрлари ва индикаторларининг ўзгаришларга мослашиш динамикаси асосидаги индивидуал ривожланиш векторини белгилаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Чирчиқ давлат педагогика университетининг 5110900-Педагогика ва психология, 5611700-Мактаб менежменти магистратура мутахассисликлари малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 89-04-364-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар таълим менежернларини касбий тайёрлашнинг норматив-меъёрий, ўқув-услубий таъминоти ҳамда бошқарув компетентлигини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
раҳбарнинг ташкилий-бошқарув потенсиалини ривожлантириш технологияларини стратегик бошқарув фаолиятини педагогик менежмент компонентлари билан уйғунлашуви ҳамда функсионал талабларнинг компетенсиялар трансформацияси таъсиридаги интенсивлашувига асосланиб такомиллаштиришга оид таклифлардан олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини малакасини ошириш курслари малака талаблари мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 89-04-364-сон маълумотномаси). Натижада “Таълим сифати менежменти” малака ошириш курсининг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
стратегик ва функсионал менежментни интеграциялаш жараёнларини лойиҳалаштириш мазмуни, касбий-тадбиркорлик хизматлари даражаларига кўра олий таълим муассасаларининг инновацион ривожланиш дастури ва адаптив бошқарув моделини жорий етишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон фармонини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 89-04-364-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимига инновацион менежментни жорий етиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмларини такомиллаштиришнинг ташкилий-бошқарув, институционал-ҳуқуқий шарт-шароитларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
академик репутация, рақамли трансформация, технологик лидерлик, таълим хизматлари диверсификацияси, коорпоратив ҳамкорлик, ижтимоий йўналганлик каби информацион мониторинг кўрсаткичларининг стратегик маркетинг талаблари билан ўзаро уйғунлигига асосланиб, бошқарувнинг интеграциялашган механизмлари самарадорлигини баҳолашга оид таклифлар олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг касбий тайёргарлигини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 89-04-364-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг “Таълим сифати менежменти” малака ошириш курсининг махсус фанлар блоки модуллари мазмуни, ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish