Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Умиджон Камолиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Рақамли технгологиялар асосида педагогика олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг педагогик шарт-шароитлари, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2396.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Шахзода Aбдуллайевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Aбдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Чорийев Илхом Рузибаёвич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Карши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида педагогика олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чииишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни бошқариш механизмлари педагогиканинг замонавий парадигмалари ва електрон ўқув контент натижаларининг самарали жиҳатларини инновацион таълим муҳити шароитида амалий қўллаш орқали такомиллаштирилган;
педагогик олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг модели стратегик ва функсионал менежмент имкониятларини халқаро баҳолаш дастурларининг стандартларига (ФрамеWорк) ташкилий ва дидактик жиҳатдан мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг функсионал босқичлари (режалаштириш, мувофиқлаштириш) соҳага рақамли технологияларни татбиқ етиш алгоритмини яхлит педагогик жараённинг умумий қонуният ва тамойилларига мазмунан сингдириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак мутахассисларни жисмоний тарбия ва спортни профессионал фаолиятга бошқариш учун тайёрлашнинг ҳамкорлик ва метакомпетенсияларни бирлаштиришга асосланган компетенсияларни шакллантириш, рефлексив-инновацион ривожланиш ва рақамли компетенсияларни ривожлантириш босқичлари талабаларнинг ривожланиш векторини индивидуал белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муасссасаларида рақамли технологиялар асосида жисмоний тарбия ва спортни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
педагогика олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни бошқариш механизмлари педагогиканинг замонавий парадигмаларини рақамли технологиялар (дигитал течнологиес) воситасида тизимлаштириш асосида инновацион такомиллаштиришга доир таклифлар “Сузиш ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 275-сонли буйруғи ва №285-068-гувоҳномаси). Натижада, жисмоний тарбия ва спортни бошқариш механизмлари педагогиканинг замонавий парадигмалари рақамли технологиялар воситасида такомиллаштиришга еришилган;
стратегик ва функсионал менежмент имкониятларини ўқитувчиларнинг инновацион фаоллигини оширишга нисбатан рақамли технологиялар воситасида қўллаш асосида такомиллаштирилган педагогик олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг модели, жисмоний тарбия ва спортни бошқариш елементларининг тузилишини аниқлаш ва “жисмоний тарбия дарсларида рақамли технологияларни жорий етиш” махсус курсининг илмий-експериментал дастури асосида ишлаб чиқилган материаллар педагогик жараёнда синовдан ўтказилди ва қўлланилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02/01-01-71-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия машғулотлари сикллари такомиллаштирилган, жисмоний тарбия машғулотларини мувофиқлаштиришнинг он-лайн ва офф-лине имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак мутахассисларни жисмоний тарбия ва спортни профессионал фаолиятга бошқариш учун тайёрлашнинг ҳамкорлик ва метакомпетенсияларни бирлаштиришга асосланган компетенсияларни шакллантириш, рефлексив-инновацион ривожланиш ва рақамли компетенсияларни ривожлантириш босқичлари, бу борада талабаларнинг ривожланиш векторини индивидуал белгилашга қаратилган илмий хулоса ва тавсиялардан 2017-2020 йилларда бажарилган Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалида Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилинингянги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогикаилмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2021 йил 31 августдаги 168-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш босқичлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish