Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Равшан Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «1 ёшгача бўлган чақалоқларда ўпка бронхларининг постнатал онтогенетик ривожланиш кўрсаткичлари» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1624.
Илмий раҳбар: Садикова Зумрат Шавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамидова Фарида Муйиновна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бир ёшгача бўлган чақалоқларда трахеа ва ўпка бронхларининг постнатал онтогенетик ривожланиш кўрсаткичларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғилгандан бир ойгача бўлган муддатда чақолақларнинг трахея деворининг барча қатламлари яхши такомил топмаган тўқималардан иборатлиги, қопловчи эпителийси кўп қаторларида бир қаватлиги, хусусий пластинкаси шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан шаклланган тўқимага, тоғай халқалари сийрак хондроидли ва ҳужайрали тузилишдан майда ҳужайрали зич хондроматоз тўқимага айланиб бориши исботланган;
бир ёшгача бўлган болаларда ўпка бўлаклари бош бронхлари девори бир ойлик даврда варонкасимон шаклдан цилиндрсимон шаклга, қопловчи эпителийси кўп қаторли шакли, бурмали ҳолатдан бир қаватли силлиқ тузилиш, хусусий пластинкаси кўп ҳужайрали шаклланмаган ҳолатдан толали тузилмали шаклланган бириктирувчи тўқимага, тоғай халқалари ясси ва шишли кўринишдан думалоқ ва зич кўринишга айланиб бориши асосланган;
чақалоқларнинг бир ойлик даврида тўлиқ бўлакчалар ичи бронхиола девори қатламлари шаклланмаган ҳолатдан шаклланган ва такомил топган ҳолатга, қопловчи эпителийси бурмали, қадоқсимон ҳужайралари кам ҳолатдан силлиқланган, хусусий пластинкаси шишли, шакллланмаган бириктирувчи тўқимадан толалари ва мушак тутамлари шаклланганлиги исботланган;
турли даврдаги чақалоқларда ўпка ва турли калибрдаги бронхларини гистологик тузилишини, морфометрик ўзгаришини баҳолашда эпетилий, бириктирувчи, фиброз-тоғай, мушак тўқималарининг асоратланишини ёшга боғлик хусусиятлари исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бир ёшгача бўлган чақалоқларда ўпка бронхларининг постнатал онтогенетик ривожланиш кўрсаткичларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бир ёшгача бўлган чақалоқларда ўпка бронхларининг поснатал онтогенетик ривожланиш кўрсаткичларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бир ёшгача бўлган чақалоқларда ўпка бронхларининг постнатал онтогенетик ривожланиш кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 8н-з/569-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бир ёшгача бўлган чақалоқларда трахеа, бронхларни морфологик ва морфометрик ривожланиш динамикасини баҳолаш орқали пациентларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
бир ёшгача бўлган чақалоқларда ўпка бронхларининг поснатал онтогенетик ривожланиш кўрсаткичларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологик анатомия маркази, Тошкент тиббиёт академияси олий таълим муассасалари илмий тадқиқот лабараториялари, Биологик ва иммунологик тадқиқотлар бошқармаларининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 08-40746-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши эрта постнатал даврнинг бир ойлигида қопловчи эпителийнинг эгаллаган майдони бронх девори барча қатламлари майдонининг 20 дан 1 қисмини ташкил қилган бўлса 12-ойлигига келиб 11дан 1 қисмигача қалинлашганлиги, мушак қавати 9,5 дан 1 қисмидан 6,5дан 1 қисмгача, шиллиқ безлар 3дан 1 қисмдан 2,7дан 1 қисмгача қалинлашган, буларга аксинча хусусий пластинка 6,4/1 қисмдан 8,5/1 қисмгача, тоғай халқалари 2,6/1 қисмдан 3,4/1 қисмгача энсизланганлиги кузатилиб, беморларнинг умрини узайиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish