Мамаджанов Абдушохид Бахромжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
1. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станциянинг энергия самарадорлигини ошириш, 05.05.07 – Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т2689
Илмий раҳбар: Захидов Ромэн Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор; Денмухаммадиев Актам Мавлонович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
2. Тадқиқотнинг мақсади: гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станциянинг мақбул конструктив ўлчамларини асослаш орқали энергия самарадорлиниги оширишдан иборат.
3. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станция учун сув гирдоби марказида тўлиқ ҳаво уюрмасини шакллантирувчи хавза конструкцияси ишлаб чиқилган;
микрогидроэлектр станция турбинасининг барқарор ва ўзгармас айлан- тирувчи моментини таъминловчи сув хавзасининг баландлиги ва диаметри, сув чиқиш туйнугининг диаметри, сув кириш каналининг кенглиги, чуқурлиги ва суюриш бурчагининг рационал қийматлари аниқланган;
гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станциянинг рационал конструктив параметрларини асослаш орқали энергия самарадорлигини ошириш бўйича алгоритм ишлаб чиқилган;
гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станциянинг энергия самарадорлиги оширилган физик модели ишлаб чиқилган.
4. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гравитацион гирдобли микрогидролектр станциясининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станциянинг энергия самарадорлиги оширилган физик модели Сирдарё-Сўҳ ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Фарғона насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Файзиобод насос станцияси ташлама ховузида жорий этилган (Сув ҳўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 - июлдаги QV 21656707-сонли маълумотномаси). Натижада, марказлашган электр таъминот тизимидан сотиб олинадиган электр энергиясини ўрнини қоплаш ҳисобига йилига 38,763 млн.сўм маблағни тежаш имконияти яратилган.
гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станциясининг сув кириш канали суюриш бурчагининг мақбул қиймати ва цилиндрсимон хавза сув чиқиш туйнугининг мақбул қийматини Сирдарё-Сўҳ ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Фарғона насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Файзиобод насос станцияси ташлама ховузида жорий этилган (Сув ҳўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 - июлдаги QV 21656707- сонли маълумотномаси, Интеллектуал мулк агентлигининг DGU 15034-сонли ва DGU 15412-сонли гувоҳномалари). Натижада, гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станциянинг самарадорлиги 5,2 % га ортишига эришилган.
паст босимли сув оқимларига гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станцияларни каскад тизимида жорий этиш усули Сирдарё-Сўҳ ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Фарғона насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Файзиобод насос станцияси ташлама ховузида жорий этилган (Сув ҳўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30- июлдаги QV 21656707-сонли маълумотномаси). Натижада, 15 кВт қувватли гравитацион гирдобли микрогидроэлектр станцияси ёрдамида йилига 131,4 минг кВт·соат миқдорида электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилган.