Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошева Дилнавоз Хасановнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишини клиник-лаборатор ва молекуляр - генетик маркёрлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tib595.
Илмий маслаҳатчи: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12. 2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Зохидова Машкура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишини клиник-лаборатор ва молекуляр-генетик маркёрлар орқали башоратлаш ва баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар ноалкогол ёғ хасталиги яллиғланиш олди (ЎНО-α, ИЛ-6) ва унга қарши (ИЛ-10) цитокинлари ўзгаришлари аниқлаш орқали стеатоз ва стеатогепатит босқичлари аниқланган ва цитокинларнинг бошқа биокимёвий таҳлиллар билан корреляцион боғлиқлиги таҳлил қилинган;
илк маротаба ўзбек миллатида MBOAT7 гени rs641738 полиморфизмининг ёввойи G аллел ва G/G генотипи протектив таъсир кўрсатиш орқали касалликнинг юзага келишини камайтириши, мутант Т аллели ҳамда гомозигот мутант Т/Т генотипи ўртасида мусбат боғланиш борлиги ва стеатогепатит босқичи ривожланиш хавфини ошириши аниқланган 
илк маротаба ўзбек миллатида жигар ноалкогол ёғ хасталигида GCKR, E P446L (rs1260326) гени полиморфизми генетик маркерларнинг диагностик аҳамияти асосланган ва хасталикни ривожланиши орасида статистик аҳамиятли боғлиқлик йўқлиги исботланган; 
жигар ноалкогол ёғ хасталиги диагностикасида ишлаб чиқилган қўрсатма ёрдамида босқичма-босқич  истисно қилиш усули билан жигарда кечаётган стеатоз, яллиғланиш босқичлари аниқланган ва стеатоз,  стеатогепатит босқичларини қиёсий фарқлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жигар ноалкогол ёғ хасталигини ривожланишини клиник-лаборатор ва молекуляр-генетик маркёрлар орқали баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган: 
жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишида клиник, лаборатор кўрсаткичларининг диагностик аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишини стеатоз ва стеатогепатит босқичида клиник, лаборатор кўрсаткичларининг диагностик аҳамияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги 8н-з/540-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома касалликка стеатоз ва стеатогепатит босқичида асосий қиёсий тавсифи етарли клиник амалиёт, яққол биокимёвий цитолиз даражаси асосида баҳолаш имконини берган;
жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишини молекуляр-генетик маркёрлар орқали баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишини  молекуляр-генетик маркёрлар орқали баҳолаш ва башоратлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги 8н-з/540-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома генлар полиморфизми ноалкогол стеатогепатит ривожланишида сезиларли статистик мусбат ва манфий боғлиқлик намоён бўлиши, жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан касалланган беморларни стеатоз ва стеатогепатит босқичларини фарқлаш имконини берган;
жигар ноалкогол ёғ хасталигини клиник-лаборатор ва асбобий текшириш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган  «Жигар ноалкогол ёғ хасталигини клиник-лаборатор ва асбобий текшириш усуллари асосида хасталикнинг оқибатини башоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги 8н-з/540-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жигар ноалкогол ёғ хасталигини эрта ташхислаш, асоратлари турини олдиндан башорат қилиш, касаллик ривожланишининг олдини олиш имконини берган;
жигар ноалкогол ёғ хасталигини ривожланишини клиник-лаборатор ва молекуляр-генетик маркёрлар орқали баҳолаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Жондор ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси “Терапия” бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 08-00346 -сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишини клиник-лаборатор ва молекуляр-генетик маркёрлари орқали баҳолаш асосида хасталикнинг эрта ташхисини таъминлаш, даволаш усулини танлаш хамда асоратларини олдини олишнинг чораларини ишлаб чиқиш орқали беморларни амбулатор шароитда ташхислаш, асоратларни олдиндан башоратлаш ва камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish