Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Муслима Ахатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада нурланиш касаллиги фонида меьёрда ва биостимулятор таьсирида аорта деворининг мажмуавий тавсифи», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1. DSc/Tib646.
Илмий раҳбар: Тешаев  Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Болтиқ федарал университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нурланиш касаллиги негизида меъёрда ва биостимулятор таъсирида қуёнларнинг аорта девори қатламларининг  морфологик ва морфометрик ўзгаришларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маратоба тажрибада шаротида нурланиш касаллигида гамма нурланишни олдини олишда қуёнларга биостимулятордан фойдаланишнинг стандарт қиймати аниқланган;
АСД-2 биостимулятори ёрдамида нур касаллиги билан зарарланган қуённинг аорта девори қатламларининг турли соҳаларида морфологик параметрлари асосланган;
илк бора қуён аорта девори қатламларида ёш аспектида, меъёрий шароитда ва нурланиш касаллигида АСД-2 биостимулятори ёрдамида коррекция қилинган ҳолда юзага келадиган морфологик ўзгаришларнинг хусусиятлари асосланган;
қуён аорта девори қатламларининг морфометрик параметрларини меъёрий ёш аспектида баҳолаш, аорта деворининг структуравий ўзгаришлари турли патоген омиллар таъсирида ёш аспектида организмда содир бўладиган иммунологик жараёнларнинг мураккаб механизмини исботаланган;
сурункали нурланиш касаллиги билан хастланган қуёнларда нур касаллиги негизида биостимулятор таъсирида структуравий ўзгаришлари, аорта девори қатламларининг морфологик ва морфометрик хусусиятларини баҳолашнинг мезанизмлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тажрибада нурланиш касаллиги негизида меъёрда ва биостимулятор таъсирида аорта деворининг мажмуавий тавсифини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тажриба шароитида нурланиш касаллигида аорта деворининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларига ўзгаришларини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Нурланиш касаллигида аортанинг шикастланишини морфологик ва морфометрик ташхислаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги 8н-р/1024-сонли маълумотномаси).Мазкур услубий тавсиянома тажрибавий нурланиш касаллигида аорта деворининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларни баҳолаш орқали юзага келадиган организмдаги ўзгаришларни эрта  ташхислаш, даволаш ва олдини олиш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган;
тажрибада нурланиш касаллиги негизида меъёрда ва биостмулятор таъсирида аорта деворининг мажмуавий тавсифини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажрибавий нурланишда даводан кейинги аортанинг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги 8н-р/1023-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали нурланиш таъсирида пайдо бўлиши мумкин бўлган асоратлар олдини олиш ва ўз вақтида даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва биостимуляторлар натижасида нурланиш  натижасида юзага келган аорта томирларидаги ўзгаришларни ўз вақтида ташхислаш ва олдини олиш имконини берган;
сурункали нурланиш пайтида нурланган ҳайвонлар аортасининг морфологик ва морфометрик  ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларнинг фундаментал ва клиник амалиётларига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 февралдаги 8н-з /151-сонли ва 2022 йил 10 декабрдаги 08-39172 сонли хулосалари). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилишини сурункали нур касаллигини натижасида юзага келган патологик ўзгаришларни  олдини олиш ва аоратнинг турли қатламларида юзага келган  ўзгаришларни биостимулятор ёрдамида  коррекциялаш натижасида аортанинг интимасидаги морфологик ўзгаришларни тажриба шароитида баҳолаш, интимада регенерация ва пролиферация жараёнларининг устун туриши, медияда силлиқ мушак ҳужайраларининг гипертрорфияси, улар орасида ўчоқли лимфо-гистиоцитар ҳужайраларнинг пролиферацияси кузатилиши, уларнинг диаметри меъёрий гуруҳ кўрсаткичларига тенглаштириш, органларда юзага келадиган патологик ҳолатларни эрта ташхислаш, даволаш ва башоратлаш ва асоратларни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish