Sayt test rejimida ishlamoqda

Усанов Санжар Садиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яллиғланишга қарши препаратлар билан полипрагмазияда жигар паренхимасининг морфологик хусусиятлари» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1627.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидуллa Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори. (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Остона Тиббиёт Университети  (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалари таъсирида 5 ойлик бўлган оқ зотсиз каламуш жигар паренхимасидаги морфологик  ўзгаришларнинг хусусиятларини  аниқлаш ва баҳолашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яллиғланишга қарши препаратлар полипрагмазияси таъсирида жигар абсолют оғирлиги, ҳажми, жигар паренхимасининг морфологик кўрсаткичларининг пасайиши асосланган.
морфометрик параметрларнинг кичрайиши полипрагмазиядаги дори воситаларининг сонини оширилиши жигардаги патоморфологик ўзгаришлар жараёнларини чуқурлаштириши асосланган;
ЯҚД воситалари таъсирида гепатоцитларнинг кўндаланг диаметри, цитоплазмаси диаметрининг ўзгаришлари турлича бўлиб, 2 ва 3 та дори воситаси бирга қўлланилганда бу ўлчамларнинг кичрайиши кузатилса, 4 ва 5 та дори воситаси бирга қўлланилганда ҳужайра шиши келиб чиқиши ҳисобига катталашиши аниқланган;
полипрагмазия шароитида ҳайвонларда жигар капиллярлари ҳолати ва ички ўт йўллари, шунингдек, биологик мембраналар ҳам ўрганилган, бунинг натижасида жигарнинг структуравий тузилиши жигар тўқимаси деструкцияси ривожланиши ва ушбу ҳолатнинг  морфофункционал ўзгаришлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий натижаларга асосланиб, нормал шароитда ва полипрагмазия таъсирида каламушлар жигарининг морфологик ва функционал хусусиятлари асосида:
яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида жигарлар морфометрик параметрларини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида жигарлар морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-р/265-сон маълумотномаси)). Ушбу тавсиянома полипрагмазия таъсирида жигардаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўз вақтида даволаш ва асоратларнинг олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этишга имкон берган;
полипрагмазия таъсирида жигар тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт  маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд  шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий етилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йилдаги 8н-З180-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот маълумотларини амалга ошириш морфологик параметрлар бўйича органопатологияни эрта ташхислаш, даволаш ва башорат қилиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратлар сонини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish