Aбдуллаев Улуғбек Aбдулхамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органик ва перовскит қуёш елементлари: қатламлар синтези ва деградация жараёни», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/К458.
Илмий раҳбар: Холиқов Aбдували Жонузоқович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Даврон Жумазарович, кимё фанлари доктори, профессор; Нургалиев Илнар Накипович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик ва перовскит қатламлари синтези, улар асосида қуёш елементлари олиш ҳамда олинган елементларда борадиган заряд рекомбинацияси ва деградация жараёнларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поли[2,6-(4,4-(2-гексаетил)-4н-сиклопента [2,1-б;3,4-бъ] дитиофен)-4,7(2,1,3-бензатиодиазол)] (ПCПДТБТ) ва поли 4,4ъ-(2-метил-6- (7-метилбензо [c][1,2,5] тиадазол-4-ил)-4н-сиклопента [1,2-б:5,4-бъ] дитиофен-4,4-ил)-(бутан-1-сулфит)калий (CПЕ-К) асосида яратилган юпқа қатламларда ковак ўтказувчанлик хусусиятлари мавжуд еканлиги аниқланган;
перовскит қуёш елементларида ковакларни ташиш хусусиятларини ортишига олиб келувчи юпқа никел оксиди қатламини тайёрлашнинг мақбул усули ишлаб чиқилган;
илк марта, 1,8 см2 юзага ега перовскит қатламида деградация жараёни бориши учун зарур сув молекулалари миқдори (1,8×109 дона) аниқланган;
органик қуёш елементларида заряд рекомбинацияси жараёни електрокимёвий қаршилик спектроскопия усули ёрдамида ўрганилган ва поли[4,8-(5-(2-етилгексйл) -тиофен -2-ил) бензо [1,2-б;4,5-б0] – дитҳиофен -2,6-дийл -(4- (2-етилексил)-3-флуродиен [3,4-б]-тиофен-) -2-карбоксилат -2-6-дийл] : 3,9-ди (2-метилен -(3 -( 1,1-дициянометилен ))) — 5,5,11,11-тетра(4 -гексилфенил) – дитиено [2,3-д:2ъ,3ъ-дъ] – с [1,2-б:5,6-бъ] дитиофен (ПТБ7-Тҳ:ИТИC) асосидаги органик қуёш елементида бимолекуляр (Лангевин) ва тузоқларда содир бўлувчи рекомбинация ходисаси мавжудлиги кўрсатиб берилган;
перовскит қуёш елементларида ковак ўтказувчи сифатида қўлланувчи никел оксидига допант сифатида кобалт оксиди киритилиши, қатламда коваклар ҳаракатланиш хусусиятларини яхшилаши ва яратилган перовскит қуёш елементлари самарадорлигини 30% гача ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Синтез қилинган қатламлар асосидаги ток ўтказувчи материалларни физик ва физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
яратилган қуёш елементлари Ўзбекистон Физика жамияти томонидан бажарилган М/УЗ-ГЕР-06/2016(УЗБ-007)-сонли халқаро грантда фойдаланилган (Ўзбекистон Физика жамиятининг 2022-йил 20-ноябрдаги № 1/2-сон маълумотномаси). Натижада, қуёш елементларининг заряд ўтказувчанлигини оширишга еришилган;
никел оксиди наноқатлами, ПCПДТБТ полимери асосида олинган яримўтказгич материаллар Енергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи енергия манбалари миллий-илмий тадқиқот институти ва “Електрокимёзавод” ҚК AЖ томонидан електрофизик параметрлари аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлигининг 2022-йил 9-декабрдаги № 03-18-7188-сон маълумотномаси). Натижада ушбу яримўтказгич материаллардан автоматика ва назорат ўлчов асбоб-ускуналарида контакт ва ток ўтказувчи елементлар сифатида фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган.