Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиева Дилрабо Мамиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўта юқори частотали нурланиш ёрдамида дон захиралари зараркунандаларидан донни зарарсизлантириш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2798.
Илмий раҳбар: Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Гафурова Дилором Аббасовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «O`zdonmahsulot» AK.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта юқори частотали электромагнит диапазонда ишлов бериш орқали дон захираларини зараркунандалардан зарарсизлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дон заҳиралари зараркунандаларига қарши курашнинг истиқболли усули таклиф этилган, самарадорлиги илмий асосланган;
буғдой донининг физик-кимёвий ва технологик хусусиятларига ўта юқори частотали электромагнит тўлқинларнинг таъсири исботланган;
ўта юқори частотали электромагнит диапазонда ишлов бериш орқали дон захираларини зараркунандалардан зарарсизлантириш технологияси такомиллаштирилган;
дон дезинсекция қилиш жараёнида ўта юқори частотали электромагнит тўлқинлар таъсирида ишлов бериш имконини берувчи лойиҳавий-конструкция (қурилма) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўта юқори частотали электромагнит тўлқинларида дон заҳираларини зараркунандалардан зарарсизлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўта юқори частотали электромагнит диапазонда ишлов бериш орқали донни зараркунандалардан ҳимоялаш технологияси «o`zdonmahsulot» акнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («O`zdonmahsulot» АКнинг 2022 йил 2 мартдаги АК/6-1-2/44-263-сон маълумотномаси). Натижада, қувват - 180 вт/м2 ва таъсир давомийлиги 120-160 сек бўлган ўта юқори частотали электромагнит диапазонда ишлов берилган дон массасини самарали зарарсизлантириш имконини берган;
ўта юқори частотали электромагнит диапазонда ишлов бериш орқали зарарсизлантирилган дон олиш технологияси Andijan AGF «Golden Fruits» МЧЖда «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («O`zdonmahsulot» АКнинг 2022 йил 2 мартдаги АК/6-1-2/44-263-сон маълумотномаси). Натижада, дон массасини дезинсекциялаш ҳаражатларини  40 % камайтириш, зарарсизлантириш технологиясини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish