Махматмуродов Алишер Ульмасовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асосий ва такрорий экин сифатида экилган маккажўхорини хосилдорлигига озиқланишнинг таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Qx25.
Илмий маслаҳатчи: Умурзоқов Элмурод Умурзоқович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Ренат Саидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Телляев Рихсивой Шамахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Равшанбек Иномович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли даражада унумдорликка (ювилган ва ювилмаган) эга бўлган типик бўз тупроқлар минтақаси шароитида Зарафшон Қоратау фосфоритлари негизида ишлаб чиқилган турли шакл ва меъёрлардаги фосфорли янги ўғитларни азотли ва калийли минерал ўғитлар билан биргаликда қўллашнинг асосий ва такрорий экин маккажўхорининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини тадқиқ қилиш ҳамда уларни қўллаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор унумдорлиги турлича бўлган, ювилган ва ювилмаган типик бўз тупроқлар шароитида асосий ва такрорий маккажўхори етиштиришда фосфорли озиқа тартиблари ишлаб чиқилган;
асосий ва такрорий етиштирилган маккажўхорининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, дон ва яшил масса сифати, NPKни ўзлаштириши, ҳосил шаклланишига қаттиқ ва суюқ шакллардаги янги фосфорли ўғитларни қўллаш меъёрлари ва муддатларига таъсири аниқланган;
Зарафшон фосфоритлари негизида ишлаб чиқилган янги турли шакл ва меъёрдаги фосфорли ўғитларни маккажўхори навларининг барг сатҳи, соф фотосинтез маҳсулдорлиги, қуруқ моддалар тўпланиши, илдиз тизими ва ер устки қисми ривожланиши ҳамда массасига таъсири аниқланган;
асосий ва такрорий муддатда экилган маккажўхорининг амал даври давомийлигида қаттиқ ва суюқ фосфорли ўғитларга бўлган талабчанлиги, фосфатларнинг мақбул шакллари, таркибида фосфор бўлган ўғитлар меъёрлари ҳамда уларни тупроқдан олиб чиқиб кетиш ва фойдаланиш даражалари аниқланган;
фосфоритларнинг ўсимлик озиқланиши учун мақбуллик даражаси, ўсиши ва ривожланишини жадалланиши, амал даврини қисқариши, юқори даражада органик моддалар тўплаши, биометрик кўрсаткичлар ва ҳосил сифатига таъсири аниқланган;
ЖКУ 10:34:0 ва ПФА маркали суюқ ва қатиқ фосфор ўғитлар 60 ва 100 кг/га P2 О5 меъёрида қўлланилганда уларнинг таъсири аммофос ўғитининг 140 ва 160 кг/га меъёрига баробар кўрсаткичларига эга бўлганлиги аниқланган ва ресурс тежамкор усул сифатида ишлаб чиқаришга тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маккажўхори асосий ва такрорий муддатларда етиштирилганда уни минерал ўғитлар билан озиқлантиришга фосфат режимини таъсири бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
асосий ва такрорий муддатларда экилган маккажўхорини озиқлантиришда «Асосий ва такрорий экин сифатида экилган маккажўхорини озиқланишига фосфат режимини таъсири» бўйича тавсияномаси ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 02/23-626-сон маълумотномаси). Бунда маккажўхори дон учун етиштирилганда минерал ўғитларни N240 P120 K100, яшил масса учун N180 P90 K60 ҳамда эрозия натижасида ювилган майдонларда N240 P120 K100 ва ювилмаган майдонларда эса N240P90K100 меъёрларда қўллаш юқори самарадорликка эришилган;
Зарафшон воҳаси типик бўз тупроқлари унумдорлиги ва ҳаракатчан Р2О5 билан таъминланганлик даражасини инобатга олган ҳолда фосфорли ўғитларнинг турли шакл ва меъёрлардан табақалаштирилган тарзда қўллаш технологиялари Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги кўп тармоқли фермер хўжаликларида 38 гектар, Пойариқ туманида 40 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 02/23-626-сон маълумотномаси). Натижада маккажўхори дон ҳосили гектарига 6,12-6,61 тонна, рентабеллик даражаси 93,6-108,9 фоизни ҳамда яшил масса ҳосили 70,4-70,8 тонна ва рентабеллик даражаси 48,5-55,7 фоизни ташкил этган;
маккажўхори дурагайлари асосий ва такрорий муддатларда етиштирилганда юқори дон ва яшил масса ҳосили олишни таъминлашда мақбул фосфат режимини қўллаш технологияси Самарқанд вилояти, Иштихон туманидага кўп тармоқли фермер хўжаликларида 28 гектар, Тайлоқ туманида 30 гектар, жами 136,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 02/23-626-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида маккажўхори дон учун етиштирилганда минерал ўғитлар гектарига N240P120K100 кг меъёрда қўлланилганда ҳосилдорлик 7,02-7,17 тонна, иқтисодий самарадорлик 1432-1962 минг сўм ва рентабеллик даражаси 106,4-130,4 фоиз, яшил масса ҳосили 78,7-79,5 тонна, иқтисодий самарадорлик 4161-4592 минг сўм, рентабеллик даражаси 70,6-94,5 фоизни ташкил этган.