Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Ойбек Юлибоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Дашқол ҳосил бўлиш шароитида углеводород оқимлари гидродинамик режимларини қувурли иссиқлик алмашгичлар самарадорлигига таъсири», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/T580.
Илмий маслаҳатчи: Хурмаматов Абдуғаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич,  техника фанлари доктори, профессор; Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор; Ли Роберт Чанирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дашқол ҳосил бўлиш шароитида углеводород оқимлари гидродинамик режимларини мақубллаштириш орқали қувурли иссиқлик алмашиниш жараёнини жадаллаштирилган технологияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 20÷250 оС ҳароратлар оралиғида нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмаларининг физик ва иссиқлик-физик хоссалари ҳамда суюқ углеводород оқимлари ҳаракати пайтида горизонтал қувурнинг гидравлик қаршилиги номограммалар ишлаб чиқиш орқлали аниқланган;
маҳаллий нефт ва газ конденсатининг 100 оС дан юқори ҳароратдаги кинематик қовушқоқлигини аниқлаш учун Рейнольдс-Филонов формуласига нефть учун - 1,08, газ конднсати учун - 1,75 тузатиш коэффициенти киритилган ҳамда янги формула ишлаб чиқиш орқали исботланган;
нефт ва газконденсати аралашмаларини қувурли қурилмаларда иситиш жараёнида қувур узунлиги бўйича дашқол қатлами қалинлигини тақсимланишига оқим тезлигини таъсири қонуниятлари аниқланган;
нефт хомашёсини 50÷250 оС ҳароратлар оралиғида иситиш жараёнида дашқол қатлами қалинлиги ортишини аниқлаш учун формула ишлаб чиқилган;
нефтгазконденсати аралашмаси оқимининг 30 % ни рециркуляция қилиш орқали иситилаётган нефт ҳароратини 11 оС га, газ конденсати ҳароратини 13 оС га кўтарилишига исботланган;
қувурли қурилмалардаги нефтегазоконденсат оқими гидродинамик режимларининг оптимал (0,6÷0,8 м/с) чегараларини аниқлаш орқали суюқ углеводородларга иссиқлик ишлови бериш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дашқол ҳосил бўлиш жараёнида суюқ углеводород оқимлари гидродинамик режимларининг қувурли қурилмаларда иситиш жараёни самарадорлигига таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқлик алмашгичларда газ конденсатини қиздириш жараёнини ташкил этишнинг аниқланган оптимал чегаралари «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖ 2022 йилнинг 23 сентябрдаги 03-18-8-71-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик алмашиниш қурилмаларида дашқол ҳосил бўлиш жараёни 3 маротаба камайиши ва иссиқлик ўтказиш коэффициенти 5,5 маротаба ортиш имконини берган;
углеводород оқимлари қайта айланиши туфайли энергия сарфи камайтирилган технология «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖ 2022 йилнинг 23 сентябрдаги 03-18-8-71 сон маълумотномаси). Натижада, энергетик сарф ҳаражатларни 1,3 маротабагача камайтириш имконини берган; 
гидродинамик режимларни оптималлаштириш туфайли қувурли иссиқлик алмашгичнинг ички юзасида дашқол ҳосил бўлишни камайтирувчи технология «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖ 2022 йилнинг 23 сентябрдаги 03-18-8-71-сон маълумотномаси). Натижада, дашқол ҳосил бўлиш жараёнини 1,7 маротаба камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish