Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Субан Нуруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Технологик объектларни дискрет бошқариш тизимларини қуришда ростлагичларни синтезлаш алгоритмлари», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т712
Илмий раҳбар: Маллаев Алишер Ражабалиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Джалолиддин Пахриддинович, техника фанлари доктори, профессор; Сапаев Маматкарим, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дискрет бошқариш тизимларини қуришда объект ҳолати ва чиқиши бўйича барқарорловчи ва самарали бошқариш қонунларини олиш имконини берадиган ростлагичларни синтезлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чизиқли матрицали тенгсизликлар асосида дискрет объектларни ҳолат бўйича барқарорлаш ва ўлчанмайдиган ташқи ғалаёнлар мавжуд бўлганда бошқариш тизимини ростлаш жараёнларининг мақбул аниқлигини таъминлаш имконини берувчи ростлагичнинг параметрлари аниқланган;
берк дискрет-узлуксиз тизимларнинг асимптотик турғунлигини таъминлаш ва тизим ҳолатини дискретлашнинг ҳар бир қадамида башорат қилиш имконини берувчи ночизиқли бошқариш тизимларида кечикишни ҳисобга олган ҳолда дискрет ростлагичларни синтез қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
бошқариш ва фильтрлаш масалаларини ечишда юқори аниқлиги ва мувофиқлиги билан ажралиб турувчи, ҳолат параметрлари фазоси усули асосида оптимал чизиқли-квадратик стационар ростлагичларни синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
объект шовқинининг ковариацион матрицалари ва ўлчашларнинг халақитлари априор номаълум бўлганда адаптив ростлагичларнинг созланувчи параметрларини аниқлашга имкон берувчи, фаол адаптациялаш асосида ростлагичларнинг созлаш параметрларини баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технологик объектларни дискрет бошқариш тизимларини қуришда ростлагичларни синтезлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чизиқли матрицали тенгсизликлар асосида дискрет объектларни ҳолат бўйича барқарорловчи ростлагичларни синтезлаш алгоритмлари «Деҳқонобод калий заводи» АЖ да жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖ нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 23-3-3318-сон маълумотномаси). Натижада, ўлчанмайдиган ташқи ғалаёнлар шароитида бошқариш тизимининг ростлаш аниқлигини ошириш имконини берган;
ҳолат параметрлари фазоси усули асосида оптимал чизиқли-квадратик стационар ростлагичларни синтезлаш алгоритмлари «Деҳқонобод калий заводи» АЖ да жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖ нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 23-3-3318-сон маълумотномаси). Натижада, калий ўғитларни қуритиш жараёнини бошқариш ва фильтрлаш масалаларини ечишда юқори аниқликни таъминлаш имконини берган;
фаол адаптациялаш асосида ростлагичларни созлаш параметрларини баҳолаш алгоритмлари «Деҳқонобод калий заводи» АЖ да жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖ нинг 2021 йил 15 сентябрдаги 23-3-3318-сон маълумотномаси). Натижада, объект шовқинининг ковариацион матрицалари ва ўлчашларнинг халақитлари априор номаълум бўлган шароитларда адаптив ростлагичларнинг созланувчи параметрлари аниқланган ва қуритиш барабанининг ишлаш самарадорлиги ўртача 1,8% га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish