Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердийев Шухрат Комиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Визуаллашган кластерли таълим муҳитида талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4214.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Джумабаев Давлатбой Халиллайевич, физика-математика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Aхмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент; Панжиев Самижон Aлиқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади визуаллаштирилган кластерли таълим муҳитида талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида талабаларга визуаллашган кластерли таълим муҳитидан фойдаланиб дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг ахборий-дидактик таъминоти компетентли ёндашувнинг назария ва амалиёт бирлигига йўналтирилган горизонтал ва вертикал интеграцияси тамойилига мувофиқлаштириш, ташкилий-педагогик, ташкилий-функсионал, педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитларни барқарор мувофиқликда таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларига дастурлаш тилларини визуаллашган кластерли таълим муҳитида ўқитишнинг консептуал-дидактик моделига асосланган методик модели мақсадли, ташкилий-мазмуний, технологик-жараёний ва баҳоловчи-натижавий компонентлар узвийлигида дастурий аппаратни методик аппаратга академик-ахборотли дизайнда мослаштириш орқали ўқитишнинг педагогик стратегиясини ишлаб чиқишга кўра такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тиллари фанини ўқитиш орқали талабаларда касбий компетенсияларнинг мотивацион-қадриятли, ташкилий-мазмуний, когнитив-операцион ва шахсий-рефлексив компонентларини шакллантириш методикаси (Еуристиc, Вербал, Висуал) Висуал Студио ва Aндроид Студио дастурлаш контентида визуаллашган кластерли таълимни (Висуал Cлустер) дифференсиал адаптивликда ташкиллаштириш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак информатика фани ўқитувчиларининг касбий фаолият компетенсия компонентларини шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари импиратив ва функсионал дастурлашни педагогик аппаратга йўналтиришда таълимий дастурлашга устуворлик берувчи ийерархик парадигмани индивидуал вариацияли комбинациялаш натижасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Визуаллашган кластерли таълим муҳитида талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитиш методикаси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида талабаларга визуаллашган кластерли таълим муҳитидан фойдаланиб дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг ахборий-дидактик таъминоти компетентли ёндашувнинг назария ва амалиёт бирлигига йўналтирилган горизонтал ва вертикал интеграцияси тамойилига мувофиқлаштириш, ташкилий-педагогик, ташкилий-функсионал, педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитларни барқарор мувофиқликда таъминлашга оид таклифлар “Електрон таълим ресурсларини яратиш технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар визирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш Марказининг 2023 йил 13 январдаги 02/01-01-128 сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришда предметли-дидактик шарт-шароитларни таъминлашга имкон яратилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларига дастурлаш тилларини визуаллашган кластерли таълим муҳитида ўқитишнинг консептуал-дидактик моделига асосланган методик модели мақсадли, ташкилий-мазмуний, технологик-жараёний ва баҳоловчи-натижавий компонентлар узвийлигида дастурий аппаратни методик аппаратга академик-ахборотли дизайнда мослаштириш орқали ўқитишнинг педагогик стратегиясини ишлаб чиқишгага доир таклифлардан Мирзо Улуг`бек номидаги О`збекистон Миллий университетида бажарилган 2021-2022 йилларда мўлжалланган A-ОТ-2021-419 рақамли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг електрон платформасини яратиш (Пре-счол ПДП)” мавзусидаги иннавацион лойиҳани амалга оширишда ҳамда платформани, унинг мобил иловасини яратишда кенг фойдаланилган (Мирзо Улуг`бек номидаги О`збекистон Миллий университетининг 2023 йил 12 январдаги 04/11-137-сон ма`лумотнома). Натижада мазкур модел талабаларга дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг педагогик стратегиясини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
педагогика олий таълим муассасаларида дастурлаш тиллари фанини ўқитиш орқали талабаларда касбий компетенсияларнинг мотивацион-қадриятли, ташкилий-мазмуний, когнитив-операцион ва шахсий-рефлексив компонентларини шакллантириш методикаси (Еуристиc, Вербал, Висуал) Висуал Студио ва Aндроид Студио дастурлаш контентида визуаллашган кластерли таълимни (Висуал Cлустер) дифференсиал адаптивликда ташкиллаштиришга оид таклифлардан Нукус давлат педагогика институти илмий-тадкикот ишлари режасининг 2014-2015 йилларга мулжалланган ЁA5-ХТ-1-31884-сонли Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 2023 йил 10 январдаги 01-20-09/21-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак информатика фани ўқитувчиларининг касбий фаолият компетенсияларини шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонларидан амалий фойдаланиш имонияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish