Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахматов Нозимжон Мамарасулович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани қуритиш барабани ички элементларини такомиллаштириш  асосида тозалаш самарадорлигини ошириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2910
Илмий раҳбар: Парпиев Азимджан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Қадам Жуманиязов техника фанлари доктори, профессор; Саримсаков Олимжон Шарипжанович техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани қуритиш барабани ички элементларини такомиллаштириш  асосида тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тозалаш секциясида ифлосликларни самарали ажралишини таъминлаш ва тозалаш тўрини “жонли юзаси”ни ошириш мақсадида  пахтани титиб берувчи қўшимча мосламалар ўрнатиш асосида  қуритиш барабани такомиллаштирилган; 
қуритиш барабани куракларида пахта ҳаракатини таснифловчи боғланишлар таҳлили асосида пахтани кураклардан тушиш бошланиши ва тугаши бурчаклари аниқланган; 
тажриба натижаларини қайта ишлаш асосида пахта массаси, кураклардан тушиш координаталари, иссиқ ҳаво тезлиги ўртасидаги боғланишлар олинган, ва булар ёрдамида пахтани барабаннинг горизонтал ўқи бўйлаб силжиш масофалари аналитик аниқланган; 
қуритиш барабанининг янги куракчаларида пахта харакатини тенгламалари таҳлили асосида куракча сиртларини радиал ўқ билан ҳосил қилган бурчаги, куракча сони, пахтани тушиш-бошланиш бурчаги ўртасидаги боғланишлар аниқланган, кураклар шакли ва геометрик ўлчамлари аниқланган;
қуритиш барабанида пахтани титиш мосламаси ўрнатилиб, қозиқча узунлиги, оралиқ масофаси, қозиқчалар махкамланган қувур диаметрининг рационал қийматлари тажрибалар асосида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани қуритиш барабани ички элементларини такомиллаштириш  асосида тозалаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани қуритиш ва тозалашни тавсия этилган технологик тизими Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг тасарруфига қирувчи Шахрихон пахта тозалаш корхонасида тадбиқ этилган (Ўзпахтасаноат АЖнинг 2020 йил 13 октябрдаги №03-18/2463-сонли маълумотномаси). Натижада майда ифлослик бўйича тозалаш самарадорлиги 4,7%дан 6,2% гача ошган, тола сифати яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish