Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрматов Шавкат Қулматовичнинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхондарё иқлим шароитида такрорий мавсумларда етиштирилган пиллаларнинг технологик хусусиятлари тадқиқи” мавзусидаги 05.06.02-Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2531
Илмий раҳбар: Ахмедов Жахонгир Адхамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Акмал Алишерович техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иссиқ иқлим шароитида такрорий мавсумларда боқиб етиштирилган пиллалар қобиғининг технологик хусусиятларини тадқиқ қилиш, сифатли саралаш орқали биринчи, иккинчи мавсум пиллаларидан “3А”, учинчи ҳамда тўртинчи мавсум пиллаларидан “2А” синфига мос сифатли хом ипак чувиб олиш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқ ҳудудларда такрорий мавсумларда етиштирилган пиллаларни технологик ва қобиқ қалинликларини таққослаш асосида уларни чувишга тайёрлаш технологик жараёнлари такомиллаштирилган; 
иссиқ ҳаво билан дастлабки ишлов бериш жараёнида пилла сифатига салбий таъсир этиши, қобиқдаги ипларнинг ёпишганлик даражасини таҳлили асосида пиллага ишлов бериш режим параметрларининг рационал қийматлари аниқланган; 
пиллаларни пишириш ҳароратларини ва чувиш тезликларини ростлаш орқали такрорий иккинчи мавсумдан “3А” ва учинчи, тўртинчи мавсумдан “2А” синфига мос хом ипак ишлаб чиқаришнинг технологик параметрлар қийматлари аниқланган; 
пиллалар ипини қобиқдан ажралиш адгезия кучига, ичига сув тўлдиришга дастлабки ишлаш ҳароратини салбий таъсирини камайтириш орқали сифатли хом ипак чувиб олишни технологик режимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иссиқ иқлим шароитида тут ипак қуртини такрорий мавсумларда етиштирилган пиллаларини чувиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тавсия этилган такомиллаштирилган технология “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, Термиз шаҳрида “SURXON IPAGI” МЧЖ ҳамда “Inter Silk Pro” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2022 йил 09 декабрдаги 1-2/931-сонли маълумотномаси). Натижада, корхоналарда халқаро стандарт талабларига мос ишлаб чиқарилаётган “А” синфига оид хом ипак сифат кўрсаткичлари яхшиланиб, халқаро стандарт талабларининг “3А” синфига мос юқори сифатли хом ипак олиш имконияти яратилган. Пиллаларни чувиш жараёнидаги хомашё солиштирма сарфи биринчи мавсумда 2,92 kg.дан 2,78 kg.гача, иккинчи мавсумда 3,0 kg.дан 2,89 kg.гача, учинчи мавсумда 3,3 kg.дан 3,1 kg.гача ҳамда тўртинчи мавсумда 3,5 kg.дан 3,3 kg.гача камайтирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish