Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Одил Турсунмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ишлаб чиқарилаётган тола сифатини яхшилаш мақсадида кўп босқичли янги тола тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.РhD/Т933
Илмий раҳбар: Агзамов Мирсалих, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Абдулхаевич техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғри оқимли уч цилиндрли тола тозалагичларни такомиллаштириб, унинг тозалаш самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган толанинг сифат кўрсаткичларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч цилиндрли тола тозалагичнинг ўртадаги аррали цилиндри олиб ташланиб унинг ўрнига йўналтиргич ва клапан очиб - ёпгич ўрнатилиши ҳисобига такомиллаштирилиб, ростланадиган икки босқичли тола тозалагич яратилган;
клапан очиб – ёпгичга ўз ўқи атрофида бурилиш имконияти яратилиши ҳисобига тола таркибидаги нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдорига қараб, бир ёки икки цилиндрда ишлайдиган тола тозалагич яратилган;
тола тозалагични лойиҳалашда аррали цилиндрлар орасида ҳосил қилинган ўзгарувчан қисмли қувурнинг асосий параметрларини аниқлаш учун икки фазали муҳитни ҳисобга олган ҳолда боғланишлар ишлаб чиқилган;
кичик квадратлар усули ёрдамида тола тозалагичнинг аэродинамик кўрсаткичларини аниқлаб берувчи регрессия тенгламалари олинган ҳамда юқори тозалаш самарадорлигига эришишни рационал режимлари аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Уч цилиндрли тола тозалагични такомиллаштириб, толанинг нуқсон ва ифлосликларига қараб ростланадиган икки цилиндрли тола тозалагични ишлаб чиқиш ҳисобига тозалаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
тўғри оқимли икки босқичли ростланадиган тола тозалагичга Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк Агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган (Тола тозалагич. FAP 00726, 27.04.2012 й.); 
такомиллаштирилган ва тола тозалаш жараёнини ростлаш имконияти яратилган тозалаш самарадорлиги юқори бўлган ускуна “Ханқа пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлар” уюшмасининг 2022 йил 28 ноябрь №02/22-824/1 сонли маълумотномаси). Натижада тозалаш самарадорлиги ишлаб чиқаришдаги тола тозалагичга солиштирганда 38,33 % га ёки 1,38 марта ошишига, чиқиндининг толадорлиги эса 8,16% га ёки 1,08 марта камайишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish