Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаттаров Хуршид Абдусаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсия ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий малумотлар. 
Диссертатсия мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Пастки кўкрак ва бел умуртқа таналарининг компрессион асоратланмаган  синишларини даволашни оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib684.
Илмий раҳбар: Ҳужаназаров Илҳом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссретатсия бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Алишер Раҳимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи таҳкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертатсия йўналиши: амалий аҳамиятга молиқ.
II.Тадқиқотнинг мақсади адекват жарроҳлик тактикасини танлаш учун дифферентсиал ёндашув ишлаб чиқиш асосида бел умуртқаларининг асоратланмаган жароҳатлари бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бел умуртқалари танасининг асоратланмаган синишида оғриқ синдромининг умуртқа поғонасининг кифотик деформацияси даражасига боғлиқлиги исботланган;
умуртқа поғонасининг оғиш даражасини аниқлаш тактикасини ишлаб чиқиш орқали бел умуртқалари жароҳатларида умуртқа поғонасининг кифотик деформацияси даражасини ташхислаш усули такомиллаштирилган;
бел умуртқалари соҳасининг асоратланмаган синиши натижасида кифотик деформациясини барқарорлаштириш ва жарроҳлик йўли билан даволашнинг самарали усули умуртқа поғонасини транспедикуляр фиксатсия қилиш эканлиги исботланган;
умуртқа ўқининг 20 даражадан ошмайдиган кифотик деформацияда уни жарроҳлик йўли билан тиклаш умуртқа поғонасини доимий тик тутиб турувчи ва оғриқ синдромини камайтириш учун энг мақбули эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларинининг жорий қилиниши. 
Бел умуртқалари соҳасининг асоратланмаган жароҳатлларини ташхислаш ва даволаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалар асосида:
кўкрак-бел умуртқаларининг асоратланмаган шикастланишларини ташхислаш ва даволаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари “Кўкрак ва бел умуртқаларининг асоратсиз жароҳатлари” номли услубий тавсиянома тасдиқлаҳган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 8н-п/63-сон маълумотномаси). Олинган натижалар бел умуртқа поғонаси даражасида ва умуртқа танасининг сиқилиб синиши бўлган беморларни даволаш ва реабилитатсия қилиш натижаларини 93%гача яхшилаш имконини берган.
пастки кўкрак ва бел умуртқа таналарининг компрессион асоратланмаган  синишларини даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси, Республика 1-сон клиник шифохонаси,  Фаргона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (Сог'лиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 08-41501-сон маълумотномаси) амалий фаолиятига киргизилди. Тадқиқот натижалари жарроҳлик усуллари билан даволаш беморларнинг 87,5%да умуртқа поғонаси ўқини 20° гача тиклаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish