Sayt test rejimida ishlamoqda

Иногамов Шерзод Мухаматисаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортчиларда тиш-жаг аппарати жарохатлари ташхисоти ва профилактикасини клиник-иммунологик асослаш», 14.00.21–Стоматология; 14.00.38 – Спорт тиббиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib.2020.
Илмий раҳбарлар: Ризаев Жасур Алимджанович тиббиёт фанлари доктори, профессор, Садиқов Абдушукур Абдужамилевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хаджиметов Абдугаффор Ахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади контактли спорт билан шуғулланувчи спортчиларда (боксчилар) тиш-жағ тизимининг асосий касалликларини ташхислаш ва олдини олишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон Республикасининг контактли спорт тури билан шуғулланувчи спортчилари стоматологик ёрдамга мурожаат қилганда, окклюзион тизимни компьютерлаштирилган тарзда ўрганиш, ҳамда чайнов мушаклари электромиографияси усули ёрдамида стоматологик статус ҳолатини баҳолаш асосланган;
илк бор профессионал спортчилар мисолида юқори жисмоний ва эмоционал юклама бўлган одамларда стоматологик статуснинг хусусиятлари: тишлар едирилишининг кучайиши, кариес ва пародонт касалликларининг юқори интенсивлиги, чакка-пастки жағ бўғими патологияси, окклюзион ҳолатларнинг бузилиши ва чайнов мушакларининг гипертонуси аниқланган;
илк бор кўп йиллик тажрибага эга боксчиларда қоннинг нейротрофик омиллари даражаси ва эндотелиал тизими ҳолати ўрганилди ва тиш-жағ тизими дисфункциясининг клиника олди белгилари аниқланган;
илк бор асосий стоматологик касалликларни олдини олиш ва ташхислаш бўйича такомиллаштирилган дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спортчиларда тиш-жағ тизими жароҳатининг ташхиси, клиник-биокимёвий тавсифи ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
спортнинг контакт тури  билан шугулланувчи спортсменларда тиш-жағ тизими асосий касалликларини профилактикаси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида “Спортнинг контакт тури  билан шугулланувчи спортсменларда тиш-жағ тизими асосий касалликларини профилактикаси ва диагностикасининг самарадорлиги” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг    2022 йил  31 майдаги даги 8 н-р/585-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома спортчиларда тиш-жағ тизими касалилкларини олдини олиш чораларини самарадорлигини баҳолаб берган;
спортнинг контактли тури билан шуғулланувчи спортчиларда стоматологик касалликларининг ташхисоти, клиник ва биокимёвий тавсифи, давоси ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон бокс Федерацияси поликлиникаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Самарканд шахари вилояти стоматологик  поликлиникалари (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил  27 апрелдаги 8н-д/9-сонли маълумотномаси) амалиётига жорий этилди. Жорий этилган натижалар ташхисотнинг янги усулларини қўллаш орқали тиббий ёрдам сифатини оширади ва асосий стоматологик касалликлар ташхисоти ва профилактикаси самарадорлигини ошириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморларни стационарда даволаш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорлик учун имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish