Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Дурдона Миркаримовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Эртаклар воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларни китобхонликка тайёрлаш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Ped3797.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
 Илмий раҳбар: Қодирова Фотима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Достназар Омонович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Джанпеисова Гавхар Еркиновна, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ ривожланиш марказларида мактабгача катта ёшдаги болаларни ертаклар воситасида китобхонликка тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларни китобхонликка тайёрлаш жараёни “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ривожланиш марказларини интеграциялаштириш ҳамда мавзули режага сеҳрли-фантастик, маиший-ҳаётий, шеърий ертакларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни ертаклар воситасида китобхонликка тайёрлашнинг модели, ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда кўргазмалилик ва инновацион ёндашувлар асосида уларни китоб ўқишга қизиқтириш, ҳарфлар билан таништириш, унли ва ундош ҳарфларни фарқлаш, ҳарфларни ўзаро бирлаштириб, сўз, ибора, сўз бирикмаларини ҳосил қилиш, сўзларни бўғинларга ажратиш, 2-3 та кичик ибораларни қўшиб мутолаага ўргатишнинг интерфаол методларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ертаклар воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларни китобхонликка тайёрлаш методикаси “Aқлвойнинг сандиғи” дидактик тўпламини яратиш ҳамда “Сеҳрли ҳарфлар мамлакати”, “Мнемо жадвали”, “Занжир” “Т-чизмаси” “Ўзим ертак айтаман”, “Ҳарфлар занжири” каби интерфаол методларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни китобхонликка тайёрлаш бўйича анимациён, 3-Д кўргазмали воситаси, мулътимедия, аудиоертаклар, видеоертаклардан ташкил топган “Aқлвойнинг ертаклари” електрон таълим ресурслари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларни китобхонликка тайёрлашда ривожланиш марказлардаги жараёнлар интеграциясига доир тадқиқот натижалари асосида:
 ертаклар воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларни китобхонликка тайёрлаш «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида ривожланиш марказларини интеграциялаштириш орқали ишлаб чиқилган таълимий ертаклар «Тил ва нутқ» ривожланиш маркази фаолиятига жорий етилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги 02-02/2-607-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги оширилган;
мактабгача ёшдаги болаларни ертаклар воситасида китобхонликка тайёрлашнинг мазмуни, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот натижалари мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг малакасини ошириш жараёнида фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 01 март 02-02/2-607-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларни ертаклар воситасида тарбиялаш методикаси такомиллаштирилган;
 мактабгача катта ёшдаги болаларни ертаклар воситасида ривожланиш марказларини интеграциялаш асосида китобхонликка тайёрлаш методикасини қўллаш жараёни белгиланиб, сеҳрли-фантастик, таълимий, маиший-ҳаётий, тарбиявий, ижодий ва шеърий ертаклар воситасида тажриба-синов Тошкент шаҳридаги, Миробод тумани, 506-сон, Тошкент вилояти Aнгрен шаҳридаги 26-сон, Самарқанд шаҳридаги 27-сон, 127-сон, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 9-сон, 19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги 02-02/2-607-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларининг ривожланиш марказларида интеграциялаштирилган таълимий жараёнлар мактабгача катта ёшдаги болаларни ертаклар воситасида китобхонликка тайёрлашга оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish