Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Шахзод Рамозоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришда инновацион ёндашувлар”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1546.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Кодиров Мумин Кодирович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Ходжайев Бекзод Худойбердийевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайланова Шохида Зайниевна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида ватанпарварлик руҳини шакллантиришнинг инновацион ёндашувларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар дунёқарашининг когнитив механизмларига кўра “Ватан”, “Ватанпарварлик”, “Эътиқод” “Ватанпарварлик руҳи”, “Тарбияда инновацион ёндашув” каби тушунчаларининг мазмуни педагогик еволюсион феноменлар (миллий-етник, фуқаролик ҳолати, шахсий) воситасида интерпретациялаш орқали аниқлаштирилган; 
 ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашнинг ноанъанавий услублари тинчлик даврида ва фавқулодда вазиятларга хос таълим-тарбия омиллари, ватанпарварликни юксалтириш механизмлари ва воситаларининг ўзаро боғлиқлигининг коррелятив механизмларига кўра устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
ватанпарварликнинг даҳлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш каби мезонлари талабаларнинг фаолият натижаларини умумлаштириш асосида ватанпарварлик руҳи, миллий қадриятлар ва маъданий-маърифий тарбияси талабаларнинг юқори даражадаги фаоллигини таъминловчи ватанпарварликка йўналтирувчи аудиториядан ташқари тадбирлар мазмуни аниқланган;
олий таълим муассасаларида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашнинг функсионал модели оммавий маданиятнинг турғунлик, либерализм ва космополитизмга йетаклайдиган салбий таъсирларнинг табиатини таснифлаш ҳамда уларнинг профилактикасига йўналтирилган педагогик ёндашувларга оид метод, шакл ва воситаларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришда инновацион ёндашувларни татбиқ етишга доир тадқиқот натижалари асосида: 
талабалар дунёқарашининг когнитив механизмларига кўра “Ватан”, “Ватанпарварлик”, “Эътиқод” “Ватанпарварлик руҳи”, “Тарбияда инновацион ёндашув” каби тушунчаларининг мазмуни педагогик еволюсион феноменлар (миллий-етник, фуқаролик ҳолати, шахсий) воситасида интерпретациялаш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар “Офицер – ҳарбий етикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-089 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ҳарбий-ватанпарварлик тушунчаларининг тарихий ва замонавий таснифига доир назарий-услубий муаммоларни аниқлаш имкони оширилган;
ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашнинг ноанъанавий услублари тинчлик даврида ва фавқулодда вазиятда (масалан, бугунги кунда Cовид-19 карантин вақтида), таҳлил қилиш ва таълим-тарбия омиллари юксалтириш механизмлари, янги шакл, воситаларини такомиллаштиришга оид маълумотлар “Ҳарбий раҳбар маҳорати” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-089 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада маънавий меросимизни илмий таҳлил қилишга шароит яратилган;
ватанпарварлик руҳи, миллий қадриятлар ва маъданий-маърифий тарбияси юқори даражадаги талабаларнинг фаоллиги орқали таълим муассасанинг педагогик жараёнида ёрдам бериши, ташаббус кўрсатган талабаларнинг фаолият натижалари умумлаштиришга оид таклифлар ҳамда олий таълим муассасаларида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашнинг функсионал модели оммавий маданиятнинг турғунлик, либерализм ва космополитизмга йетаклайдиган салбий таъсирларнинг табиатини таснифлаш ҳамда уларнинг профилактикасига йўналтирилган педагогик ёндашувларга оид метод, шакл ва воситалари аниқлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар "Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-089 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўзбек ватанпарвари ёш авлодга кўрсатилаётган еътибор, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ва қобилиятларини руёбга чиқаришда яратилаётган шарт-шароитлар туғрисида талаба-ёшлар онгига сингдириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish