Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Охунжон Ҳасан ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хлорланган полипропилен асосида азот сақлаган ионит олиш ва унинг коллоид–кимёвий хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/K277.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хлорланган полипропилен асосида янги ионит олиниш жараёнини мақбул шароитларини ва олинган ион алмашинувчи материалнинг физик-кимёвий, коллоид хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хлорланган полипропиленни полиэтиленполиамин билан модификациялаб янги ион алмашинувчи материал олинган;
полиэтиленполиаминнинг хлорланган полипропиленга модификациялаш жараёнининг мақбул шароитлари ва кинетикаси асосланган;
олинган ионит таркибида аминогуруҳлар мавжудлигини физик-кимёвий усуллар ёрдамида идентификация қилинган;
ион алмашинувчи материалнинг сорбцион хусусиятлари унга Cr(VI), Ni(II) ва Сu(II) ионлари мавжуд бўлган намунавий эритмаларда аниқланган;
Cr(VI), Ni(II) ва Сu(II) ионларининг ионитга сорбцияси жараёни замонавий адсорбция изотерма ва кинетик моделлар ёрдамида асосланган;
олинган ионитнинг термик ва кимёвий барқарорлиги, ғоваклик даражаси, солиштирма ҳажми ва намлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Хлорланган полипропилен асосидаги янги ионит физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида азот тутган хлорланган полипропилен- полиэтиленполиамин ионити«Электрокимёзавод» ҚК AЖнинг  марказий  лабораториясида оқова  сувлар  таркибидан  турли  зарарли  анионларни  сорбциялаш жараёнига жорий этилган («Электрокимёзавод» АЖ ҚКнинг 2022 йил 26 октябрдаги 126-сон маълумотномаси). Натижада, полиэтиленполиамин билан хлорланган полипропилен асосида модификацияланган ионитдан фойдаланишда оқава сувлар таркибидаги Cu(II) ва Ni(II) ионлари концентрациясини пасайтириш имконини берган;
хлорланган полипропилен асосида олинган ион алмашинувчи материал «Электрокимёзавод» ҚК AЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича ишланмалар рўхати”га киритилган («Электрокимёзавод» АЖ ҚКнинг 2022 йил 26 октябрдаги 126-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувлар таркибидаги анионлар миқдорини корхонада ишлатилаётган ионитларга нисбатан Cu(II) ва Ni(II) ионлари учун 78-83% га тозаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish